Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 206.58 Kb.
bet5/8
Sana21.06.2023
Hajmi206.58 Kb.
#1644026
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Собитов Ж.

Пармалаш станоклари
Пармалаш станоклари тешиклар пармалаш, тешикларга метчик ёрдамида резьбалар қирқиш, тешикларни йўниб кенгайтириш ва уларни притирлаш, листли материалдан дисклар қирқиб олиш ва бошқа ишлар учун мўлжалланган. Бу операциялар парма, зенкер, развёртка ва бошқа шуларга ўхшаш асбоблар билан бажарилади.. Универсал пармалаш станокларининг қуйидаги типлари мавжуд: 1. Бир шпинделли столли-пармалаш станоклари кичик диаметрли тешикларга ишлов бериш учун ишлатилади. Бу станоклар приборсозликда кенг тарқалган. Уларнинг шпинделлари катта частота билан айланади. 2. Вертикал-пармалаш станоклари (асосий ва энг кўп тарқалган тип станоклар) нисбатан кичик ўлчамли деталларга тешиклар пармалаш учун ишлатилади. Ишлов бериладиган тешикнинг ўқи билан асбобнинг ўқини тўғри келтириш учун бу станокларда заготовкани асбобга нисбатан суриш кўзда тутилган. 3. Радиал-пармалаш станоклари катта ўлчамли деталларга тешиклар пармалаш учун мўлжалланган. Радиал-пармалаш станокларида тешикларнинг ўқларини асбобнинг ўқи билан тўғри келтириш учун станокнинг шпиндели қўзғалмас деталга нисбатан силжитилади. 4. Кўп шпинделли пармалаш станоклари; бу станоклар иш унумини бир шпинделли станокларга қараганда анчагина оширишга имкон беради. 5. Чуқур пармалаш учун ишлатиладиган горизонтал-пармалаш станоклари. Пармалаш станоклари группасига марказ пармалаш станокларини ҳам киритиш мумкин, бу станоклар заготовкаларнинг торецларида марказ тешиклари ҳосил қилиш учун ишлатилади. Пармалаш станокларининг асосий ўлчамлари қуйидагилар: энг катта шартли пармалаш диаметри, шпиндель конусининг ўлчами, шпинделнинг қулочи, шпинделнинг энг катта юриш йўли, шпинделнинг торецидан столгача бўлган энг катта масофа, шпинделпинг торецидаги фундамент плитасигача бўлган энг катта масофа ва бошқалар. Пармаларнинг турлари ва конструкцияси Ишдан мақсад: Талабаларга парма хақида маълумот бериш, пармаларнинг турлари ва вазифалари, ишлатилиши, парма материаллари, ишлатилиш соҳалари ҳамда пармаларнинг конструкцияси ва геометрик параметрларини ўлчашни ўргатиш. Талабаларда пармалаш станокларида материалларни пармалаш жараёнини амалда бажариш кўникмаларини ҳосил қилиш. Пармалаш – тешикларга ишлов беришнинг юқори унумли усулидир, пармалаш билан юқори аниқликдаги ўлчамни 5-классгача, сиртнинг силлиқлигини 3-классгача етказиш мумкин. Спиралсимон парма пармалашда энг кенг тарқалган. Парма иш қисми, бўйин ва 2 қуйруқдан ташкил топган (1- расм). Парманинг иккита кесувчи

1- расм. Спирал парманинг қисмлари ва элементлари
2- расм. Ишлов бериш учун махсус чархланган пармалар: а – қаттиқ чўян ва зангламайдиган пўлат учун, б – енгил қотишмалар учун, в – пластмасса учун
Парманинг иш қисмида ўзаро перимичка билан туташган иккита спиралсимон перолари бор. Пероларнинг ташқи сиртида энсиз йўналтирувчи лентачалар силлиқланган. Перолар ўртасида иккита спиралсимон ариқча жойлашган. Ҳар бир ариқчанинг деворларидан бири парма кесувчи понасининг олдинги сиртини ташкил қилади. Ариқчалар бўйлаб кесувчи қирраларга совитувчи суюқлик берилади ва улар бўйлаб қиринди тешикдан чиқади. Винтсимон ариқчаларнинг парма ўқига оғиш бурчаги ω = 20 30 °

3- расм. Қаттиқ қотишмали пармалар: а – кавшарланган пластинкали, б – кавшарланган коронкали, в – яхлит қаттиқ қотишмали; 1 – иш қисми, 2 – қуйруқ

4-расм. Совитиш учун ички каналлари бўлган Овчинников пармаси: а – умумий кўриниши, б – пармани маҳкамлаш; 1 – парманинг иш қисми, 2 – парма қуйруғи, 3 – патрон, 4 – 4 совитувчи суюқликни келтириш учун шланг, 5 – патрон қуйруғи, 6 – кетинги бабка пиноли



Download 206.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling