Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 206.58 Kb.
bet3/8
Sana21.06.2023
Hajmi206.58 Kb.
#1644026
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Собитов Ж.

Ишлаб чиқариш турлари
Пресс формалар ва хар хил қолиплар пластмассадан хўжалик моллари мебеллар ( 4 турдаги пластмасса столлари ва 6 турдаги креслолар ва стуллар полиетилен пленкалар ва полиетилендан маҳсулотлар

  • мева ва сабзавотлар учун яшиклар

  • стадион учун креслолар (3 турда)

  • маиший ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган полиетилен қоплар

  • пластозолдан ясалган ўйинчоқлар

  • полиетилендан ва газмол асосида сунъий гуллар ва дарахтлар

  • қуйма усулида кўп марталик ва бир маратобалик идишлар

  • вакуумфармовка усулида бир маратобалик идишлар



  • AБСдан юзалар,ПММA пластикдан, ПММA, полистрол ПММA юзалар

  • ПВХдан шланглар

  • AБС ва ПММA сополимердан ванналар ва раковиналар

  • ПВХдан ва ултратовуш билан ковшарланган идиш буюмлар

  • турли янги йил ассортиментидаги арча, ел, гирляндалар

  • катта хажмдаги ротасион махсулотлар (болалар майдончалари ва бошқалар)

  • сопол махсулотлар

  • форфордан юқори бадиий буюмлар ва бошқалар



Совпластитал корхонасида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлатиладиган материаллар турлари
Пластмассалар, пластик массалар, пластиклар — табиий ёки синтетик юқори молекулали бирикмалар асосида олинадиган материаллар. Иссиқлик ёки босим таъсирида қолипланади ва қолипланган шаклини мустаҳкам сақлайди. П.дан ясалган маҳсулотлар йенгиллиги, електр токини, иссиқ-совуқни ўтказмаслиги, атмосфера таъсирларига чидамлилиги, йемирувчи муҳитга, ҳароратнинг кескин ўзгаришига бардошлилиги, механик мустахкамлилиги юқорилиги ва мураккаб шаклли буюмлар ясаш мумкинлиги билан бошқа материаллардан ажралиб туради.
П. полимерларнинг турига кўра, термопластлар ва реактопластларга бўлинади. Термопластлар таркибида чизиқсимон юқори молекулали бирикмалар ёки сополимерлар (полиетилен, полистирол, поливинилхлорид ва бошқалар) бор. Чизиқсимон полимерлар асосига қурилган П. таркибида пластификаторлар, бўягичлар ҳам бўлади. Пластификаторлар юқори температурада П.нинг пластиклилигини оширади ва қолипланган маҳсулотни қайишқоқ ҳамда совуққа чидамли қилади. Термопластлар совуққа чидамсиз, 60—100° дан юқори температурада мустаҳкамлигини тез йўқотади. Лекин кўпчилик термопластлар зарбга чидамлилиги, диелектрик тавсифларининг юқорилиги, оптик шаффофлиги, улардан мураккаб шаклли буюмлар қолиплаш осонлиги билан реактопластлардан фарқ қилади. Термопластлар ўртача куч ва 60—100° температурада ишлайдиган (умумий мақсадларга мўлжалланган) асбоб қисмлари (етроллар, винипласт, полистирол), шунингдек, електр ва радиотехника буюмлари (полистирол, полиетилен, полипропилен, фторопласт) тайёрлашда қўлланади. Термопластлардан ишланган буюмлар кимёвий таъсирларга ўта чидамли (фотопластлар, полистирол, полиетилен, винилпласт), йейилмайдиган (полиамидлар, полиетиленте-рефталат), оптик шаффоф (полиметил -метакрилат, полистирол) бўлади.
Реактопластлар таркибида иситилганда ёки катализаторлар (фенолформалдегид ва карбамид смолалар) ҳамда қотиргичлар (епоксид смолалари, полисилоксанлар, тўйинмаган полиефирлар) таъсирида тўрсимон тузилишга ега бўлган полимерлар ҳосил қилиб қотадиган полимерлар бўлади. Реактопластлардан тайёрланган буюмлар қотганидан кейин иссиқлик таъсирида бузилмагунича ўзининг шишасимон ҳолатини саклайди. Реактопластларнинг таркибида тўлдиргичлар, чизиқсимон полимерлар: қотиш жараёнини ростлагичлар, бўягичлар, термостабилизатор, антисептиклар бўлади. Реактопластлар тўлдиргичлар турига кўра, кукунли (ёғоч уни, асбест кукуни, кварс уни ва ҳ.к.), толали (ип-газлама, асбест толаси, шиша толаси), листли (қоғоз, ип-газлама, шиша тўқимаси, ёғоч шпон) хилларга бўлинади. Қотирилган П. дан тайёрланган буюмлар 100—350°да кучнинг узоқ, муддатли таъсирига бардош беради (полимер ва тўлдиргич турига қараб). Реактопластлар юқори кучда ишлайдиган, иссиққа узоқ чидайдиган, кескин атмосфера таъсирига бардош берадиган ва яхши диелектрик хоссали бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Табиий смолалар (канифол, шеллак, битум ва бошқалар) асосида олинадиган П. қадим дан маълум. Сунъий полимер — нитроцеллюлоза (селлюлоза нитрати)дан тайёрланган енг дастлабки П. селлулоид бўлиб, у 1872-йилда AҚСҲ да ишлаб чиқарила бошлаган. 1906—10 йилларда Россия ва Германияда тажриба саноа-тида 1-реактопластлар — фенол-формалдегид смолалар асосида олинадиган материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 30-йилларда собиқ СССР, AҚСҲ, Германия ва бошқа саноати ривожланган мамлакатларда термопластлар, поливинилхлорид, полиметилметакрилат, полиамид, полистироллар ишлаб чиқариши ташкил етилди. Лекин П. саноати 2-жахон урушидан кейингина ривожланди, 20-аср 50-йилларида кўпчилик мамлакатларда полиетилен П. кўплаб ишлаб чиқарила бошлади.
Ўзбекистонда 10 га яқин корхона П.ни қайта ишлайди. Шулардан Тошкент пластмасса заводи, Оҳангарон қурилиш буюмлари заводи, Жиззах пластмасса ишлаб чиқариш заводи ихтисослашган корхоналардир.
Қурилишда П. полларга қоплашда ва бошқа пардоз ишларида, биноларни герметиклаш, гидро ва термоизолясиялаш, қувурлар, санитария-техника ускуналари ишлаб чиқаришда, ёпмалар, дераза, ешик, сайёҳлар уйчаси, ёзлик павилонлар тайёрлашда қўлланилади. Машинасозлик материаллари ичида П. йетакчи ўринни егаллайди. П. маҳсулотлар таннархини арзонлаштиради, машиналарнинг муҳим техник иқтисодий параметрлари, массаси камаяди, пухталиги, ишончлилиги ва ҳ.к. ошади. П.дан тишли ғилдираклар, подшипниклар, роликлар, станок йўналтиргичлари, қувурлар, болтлар, гайкалар ва бошқа ишлаб чиқарилади. П.нинг авиациясозликда кенг қўлланилишига сабаб уларнинг йенгиллиги ва техник хоссаларини ўзгартириш имкониятига егалигидир. Ракета ва космик кемалар ишлаб чиқаришда ҳам П. муҳим аҳамият касб етди. Реактопластлардан фойдаланиб реактив двигателлар, самолётларнинг куч агрегатлари, ракета корпуслари, ғилдираклар, шасси устунлари, вертолётларнинг парраклари, иссиқлик сақлаш елементлари, осма ёнилғи баклари тайёрланади. Термопластлар ойна елементлари, антенна суюрмалари ва ҳ.к. ишлаб чиқаришда қўлланилади.
П. кемасозликда кемаларнинг корпуси ва корпусли конструксиялар (асосан, шишапластлар), кема механизмларининг деталларини тайёрлашда, кема хоналарини пардозлаш, уларни иссиқ, товуш ва гидроизолясиялашда ишлатилади.
Aвтомобил созликда П.дан автомобил кабиналари, кузовлари ва уларнинг йирик габаритли қисмлари, двигател, трансмиссия шасси деталлари тайёрланади.
Қишлоқ хўжалигида П. суғориш иншоотлари қуришда, тупроқни мулъчлашт, уруғларни дорилаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда ишлатилади.
Тиббиёт саноатида П.дан кўплаб асбоблар, махсус идишлар ишлаб чиқарилади. Жаррохликда пластмассадан тайёрланган юрак клапанлари, қўл-оёқ протезлари, ортопедик қўйилмалар, кўз соққаси ва бошқа ишлатилади[1].
Ускуналар ва материалларни харид қилиш
Ишлаб чиқариш жараёнининг цикллари тўлиқ ва тўлиқ емас. Бу полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олиш харажатларини белгилайди.
Тўлиқ цикл гранулаларнинг ериши, плёнка ҳосил бўлиши ва яратилишини таъминлайди тайёр маҳсулот. Мажбурий ускуналар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• гранулятор;
• екструдер (хомашёдан плёнка ишлаб чиқариш учун асбоб);
• майдалаш бирликлари.

Россияда полимер маҳсулотларини қўшимча қайта ишлаш учун чизмалар ва ёзувларни қўллаш учун махсус принтер, қирраларнинг катланадиган қурилма ва қадоқлаш машинаси талаб қилиниши мумкин. Қисман цикл - тайёр плёнка билан ишлаш. Чизиқларни бажариш учун шакллантириш, стаcкинг ва қадоқлаш машиналари учун махсус прессларни сотиб олиш керак бўлади. Тўлиқ циклли полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод учун ускуналарнинг тахминий нархи:






Download 206.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling