Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 206.58 Kb.
bet2/8
Sana21.06.2023
Hajmi206.58 Kb.
#1644026
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Собитов Ж.

«СОВПЛАСТИТАЛ» — Ўзбекистон — Италия қўшма корхонаси.  Тошкент ш. да жойлашган. Пластмасса, рангли шиша, чинни, согюл, ёғоч ва б. дан халқ истеъмоли товарлари ва юксак бадиий совға буюмлари — уй, офис, меқмонхона, умумий овқатланиш корхоналари, дала ҳовлиларга мўлжалланган пластмасса мебеллар ва турли жиҳозлар, чинни, биллур, рангли шишадан ишланган рўзғор буюмлари, сантехника жиҳозлари, рангли гуллар ва гулдасталар — жами 800 дан ортиқ номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Корхона тарихи 1969 й. да Тошкент ш. да собиқ СССР Киме саноатига қарашли пластмассаларнинг атмосфера таъсирига чидамлилигини ўрганиш лаб. ташкил этилишидан бошланади. 1970 й. да лаборатория и. т. ва лойиҳатехнология бўлимига айлантирилди. 1974 й. да Ўзбекистон маиший кимё ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарадиган «Ўзмаишийкимёпласт» бирлашмаси (1982 й. дан «Ўзмаишийпластика» илмийи. ч. бирлашмаси) ташкил топди.
1987 й. да бирлашма ва Италиянинг «АлмаРозе» фирмаси билан ҳамкорликда ЎзбекистанИталия «Совпластитал» қўшма корхонаси тузилди. 1998 й. дан масъулияти чекланган жамият (ЛТД) шаклидаги қўшма корхона. Унинг таркибида «МВМ», «Совпластитал ва Табор», «Совпластитал ва Сонья», «Италфуд», «Тошинвестпласт» шўъба корхоналари бор. Қисқа давр мобайнида корхона Марказий Осиёда пластмассадан халқ истеъмоли товарлари ва юксак бадиий савиядаги буюмлар и. ч. бўйича етакчи корхонага айланди. Корхонага хом ашё ва турли рангли концентратлар Россия, Украина, Италия, Қозоғистон, Жан. Корея, шунингдек, Шўртан газкимё мажмуидан олинади.
Корхонада энг замонавий технологиялар, юқори технологик ускуналардизайн жорий этилган, 4,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, шу жумладан, экспорт ҳажми 352 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлди (2002). Корхона кўпинча халқаро кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этган ва медаллар, дипломлар, совринлар билан мукофотланган.

Корхона маҳсулотлари Буюк Британия, Канада, Швейцария, Россия, АҚШ, ГерманияҚозоғистон ва б. мамлакатларга экспорт қилинади. Россия (Москва, Нижний Новгород), Швейцарияда савдо уйлари, Тошкент ва Самарқанд ш. ларида фирма магазинлари бор.

Download 206.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling