Ислом каримов номидаги


ТИББИЁТ МЕТРОЛОГИЯСИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН НАМУНАВИЙ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ


Download 5.89 Mb.
bet189/250
Sana04.09.2023
Hajmi5.89 Mb.
#1672675
TuriСборник
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   250
Bog'liq
Тўплам конф 06.01.2022-1

ТИББИЁТ МЕТРОЛОГИЯСИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН НАМУНАВИЙ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ


Doi: 10.51346/tstu-conf.22.1-77-0080


Нишонов Вохобжон Хамидулла ўғли
Ўзбекистон миллий метрология институти 1-тоифали мутахассиси, Тошкент давлат техника университети мустақил изланувчиси Тошкент, Ўзбекистон
Мўминов Нажмиддин Шамсиддинович
Тошкент архитектура-қурилиш институти “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” кафедраси т.ф.д., профессори
Тошкент, Ўзбекистон


Аннотация: Мақолада тиббиёт ўлчаш воситалари метрологик текширувини ташкил этишда фойдаланиладиган намунавий ўлчаш воситалари ва уларнинг хусусиятлари ёритиб берилган.
Аннотация: В статье описаны обрацовые средства измерений и их характеристики, используемые при организации метрологического контроля медицинских средств измерений.
Annotation: The article describes standard measurement devices and their characteristics used in the organization of metrological inspection of medical measurement devices.
Калит сўзлар: метрология, метрологик текширув, тиббиёт ўлчаш воситалари, намунавий ўлчаш воситалари
Ключевые слова: метрология, метрологический контроль, медицинские средства измерений, обрацовые средства измерений.
Keywords: metrology, metrological inspection, medical measurement devices, standard measurement devices

Маълумки, соғлиқни сақлаш соҳасида профилактика, касалликни олдини олиш, ташхислаш ва даволаш меъёр ва қоидалари юқори аниқликни талаб қиладиган ҳамда тўғридан-тўғри инсонлар саломатлиги билан боғлиқ бўлган энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.


Бугунги кунда тиббиёт ходимлари томонидан тиббий-профилактика, ташхислаш ва даволаш йўналишларида қўйилаётган ташхислар ва даволаш жараёнларининг 90% дан ортиғи тиббий техник ўлчаш ва синов воситалар ёрдамида олинган таҳлил натижаларига, қолган 10 % инсон сезги органлари ва сўров-мулоқот орқали ўтказиш усулларига асосланади [1].
Шунинг учун тиббиётда фойдаланилаётган барча ўлчаш ва синов воситалари яъни, оддий термометр, тонометр, тарозилардан бошлаб, ультратовушли текширув, компьютер томографияси, рентгенография учун мўлжалланган, шунингдек ташхислаш ва даволаш
тизимида ишлатиладиган энг мураккаб ва замонавий тиббий асбоб-ускуналаргача – метрологик текшируви тўлақонли амалга оширилган бўлиши керак [2-4].
Ўлчаш воситаларини метрологик текширувини ташкил этишда метрологик таъминот муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, метрологик таъминотнинг 4 та ташкил этувчи асослари мавжуд, булар:

  • Қонуний асослари

  • Илмий асослари

  • Ташкилий асослари

  • Техникавий асослари

Мақолада тиббиёт ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ташкил этишда фақатгина техникавий асосларини ёритиб беришни мақсад қилганмиз.
Дастлаб тиббиёт ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ташкил этишда фойдаланиладиган намунавий ўлчаш воситаларининг турларига тўхталиб ўтамиз.
Тиббиёт метрологиясида фойдаланиладиган намунавий ўлчаш воситаларини 4 гуруҳга ажратишимиз мумкин [5]:

    • Симуляторлар

    • Анализаторлар

    • Синов/ўлчаш воситалари

    • Фантомлар


Download 5.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling