Ҳисобот 1-боб. Умумий маълумотлар


-боб. Лойиҳа билан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг таҳлили


Download 137.5 Kb.
bet2/6
Sana03.10.2023
Hajmi137.5 Kb.
#1690980
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТСТБ Ҳисоботи бўйича

2-боб. Лойиҳа билан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг таҳлили



4.

Муаммо вужудга келган соҳа
ва унинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти


Фуқаролик кодексининг 35-боб 600-616 моддаларида уй-жой ижараси масаласи.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойнинг ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб бормайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади. Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси:
агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан уй-жой учун олти ой мобайнида, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин икки мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган бўлса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумки
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

5.


Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling