Ҳисобот 1-боб. Умумий маълумотлар


Лойиҳа билан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг тавсифи (шу жумладан, муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар таҳлили)


Download 137.5 Kb.
bet3/6
Sana03.10.2023
Hajmi137.5 Kb.
#1690980
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТСТБ Ҳисоботи бўйича

Лойиҳа билан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг тавсифи (шу жумладан, муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар таҳлили)

Муаммолар тавсифи:
1) Уй-жой ижара бозорини ривожлантириш ва ижарачиларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мавжуд эмас.
Жумладан, жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ тўлашда бериладиган имтиёзлар, кўчмас мулкни ижара даврига қараб бериладиган солиқ имтиёзлари, шунингдек, ижарага берувчилар жисмоний шахсларга давлат пенсияларини ҳисоблаш ва тайинлашда ҳисобга олинган ижара даромадини иш ҳақи сифатида қабул қилиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқлари каби.
2) Ижара муносабатлари билан боғлиқ масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мазкур соҳани ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, ижарачилар ва ижара берувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд эмас.
3) Ижара шартномаларини тузиш тартиблари етарли даражада рақамлашмаган. Бунинг натижасида ижарачи ва ижара берувчилар ўртасида ижара шартномасини тузишда ортиқча оворагарчилик, солиқ идораларида узоқ навбат кутишлар ва турли ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
4) Жисмоний шахсларга тегишли турар жойларни ижарага бериш шартномасини тузган жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилмаган.
5) Кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолатини, кўрсатиладиган коммунал хизматлар даражасини баҳолаш мезонлари, шунингдек уларни баҳолашнинг тегишли механизмлари ишлаб чиқилмаган.
6) Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижара уй-жой тўловини бўйича компенсация ажратиш тартиблари такомиллашмаган
7) жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилган давлат кўчмас мулки объектларининг тўлиқ инвентаризациясини ўтказилмаган.
8) Ижарага бериладиган давлат турар-жой кўчмас мулк объектларининг ижарачилар, умумий турар-жойнинг яроқли майдони, техник ҳолати ва кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати, шунингдек ижара миқдори ва ижара тарихи бўйича маълумотларни ўз ичига олган Реестр мавжуд эмас.

6.


Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling