Ҳисобот 1-боб. Умумий маълумотлар


Муаммони ҳал қилишда тартибга солишнинг муқобил усуллари тавсифи (усулларнинг ҳар бири муаммони қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатган ҳолда)


Download 137.5 Kb.
bet5/6
Sana03.10.2023
Hajmi137.5 Kb.
#1690980
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТСТБ Ҳисоботи бўйича

Муаммони ҳал қилишда тартибга солишнинг муқобил усуллари тавсифи (усулларнинг ҳар бири муаммони қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатган ҳолда):

Усул номи

Афзалликлари

Камчиликлари

1-усул
Ҳеч қандай чора қўлламаслик (статус-кво)

Мавжуд эмас.

жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни ижарага беришидан олинадиган даромадларига чегирма белгиланмаганлиги;
жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни ижарага бериш муддатидан келиб чиқиб солиқ имтиёзлари мавжуд эмаслиги;
ижара берувчи жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида эътироф этиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
кўчмас мулкни ижарага бериш бўйича битимларни мувофиқлаштириш ва кузатиш учун тегишли дастурий таъминотнинг мавжуд эмаслиги.

2-усул
Ўзини-ўзи тартибга солиш

Ўзини-ўзи тартибга солиш усулини қўллаш имкони мавжуд эмас.

3-усул
Уй-жой ижараси бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш ва фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш

1. Ижара берувчиларга имтиёзлар бериш ва рағбатлантириш Уй-жой ижара бозорини жадал ривожлантиришнинг энг самарали ва тезкор усулларидан бири бўлиб, лойиҳани ижобий оммалашувига ва тезда натижа беришига кўмаклашади.
2. Ижара бозорини тартибга солиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш. Мазкур соҳада келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш имконини беради. Ижарачи ва ижара берувчилар ҳуқуқларини ва мурожаатлари билан ишлайди.
3. Ижара уй-жой бозорини тартибга солишда замонавий технологияларни жорий этиш. Ижара уй-жой бозоридаги кўчмас мулк объектларини тўлиқ рўйхатга олиш, назорат қилиб бориш, осон бошқариш имконини беради. Бундан ташқари шаффофликни таъминлашга, фуқароларга масофавий хизмат кўрсатишга имкон беради. Шунингдек, ижара муносабатларида аҳолини ортиқча оворагарчилик ва беҳуда вақтини сарфлашидан олдини олади.
4. Кўп хонадонли уй-жойларнинг техник ҳолати мониторинги ва коммунал хизматлар баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. Кўп қаватли уйларнинг техник ва хавфсизлик ҳолатини доимий текшириб туриш имкониятини беради. Бундан ташқари, коммунал хизматларни баҳолаб бориш тизимини яратиш билан уларни келгусида бартараф этишга кўмаклашилади. Шунингдек, қурилаётган уйларнинг техник ҳолати назоратга олинади.
5. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш. Мазкур чора-тадбирлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига имтиёзлар бериш ва бошқа турли моддий қўллаб-қувватлаш тизими шакллантирилади.

Мавжуд эмас.




Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling