Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида: Болаларга Почта, Мехмон келди мавзулари асосида ниқоблар, белгилар, отрибутлар каби ресурслардан фойдаланган ҳолда сотувчи фаолияти билан танишишда давом этиш, актёрлик маҳорати кўникмаларини орттириш, автобусларни фарқлаш, чиптачилар вазифалари тўғрисида билиш, номларни билишга аҳамият берилди ва ўргатилди.
Тил ва нутқ марказида: Ушбу марказдаги фаолият давомида болаларга Шахарнинг диққатга сазовар жойлари акс этган суратларга қараб хикоя тузиш каби мавзулар асосида, шеърлар, топишмоқлар ёдлатилди ва ўргатилди.
Фан ва табиат марказида:Расмлар, альбомлар, махсус идишлар, бўёқлар, ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда ушбу марказдаги фаолиятлар давомида болаларга Қурилмани платформага жойлаштириб чидамлиликга синовдан ўтказиш (хар хил кучда), МТМ боғида тажриба пиёз ва саримсоқ мавзулари асосида тажрибали фаолиятлар ва машғулотлар ўргатилди.
Санъат марказида: Ушбу марказда ҳафта давомида тарбияланувчиларга “Тойчоқ” лой иши, жамоа билан ишлаш бўйича Лой иши “Кўзача”, Декоратив расм чизиш (кўзачани бўяш) мавзулари бўйича ёпиштириш, ихтиёрий табиий материаллар билан ишлаш, қоғоз, рангли қоғоз, табиий материаллар ресурлардан фойдаланган ҳолда фаолиятлар олиб борилди.
2-ҳафта мавзуси: “Дунё мамлакатлари”куни (_____ 2023 йилдан, _____ 2023 йилгача)
Қуриш-ясаш ва математика марказида: Тарбияланувчиларга Қоғоздан кабутар ясаш, “Самолёт” ясаш, харбий хизмат техник воситалари учун тураргох қуриш, рақамлар кетма-кетлигида карточкаларни йиғиш,(геометрик шакллардан) мавзулари асосида қурилиш блоклари, лего, конструктор, танграм каби ресурслардан фойдаланиб болаларга қурилиш материаллари ўргатилди ва қурилиш режалаштириб ясалди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида: Ниқоблар, кийимлар, отрибутлар, шарбатлар ва бошқа ресурслардан фойдаланиб “Дунё мамлакатларига саёхат”эртагини саҳналаштириш, Қўлқоп театири (болалар танловига кўра)мавзуси асосида болалар билан сюжетли ўйинлар ўйналди.
Do'stlaringiz bilan baham: |