Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида


-боб. Қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос


Download 87.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana17.06.2023
Hajmi87.41 Kb.
#1534915
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7w917-idnow

5-боб. Қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос
хусусиятлари
40. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан қуйидаги ҳолларда
реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) етказиб бериш қийматига уни кўпайтиришга
(камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилган тақдирда, ушбу товарларни (хизматларни)
олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади:
товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан, жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган
хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.
Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари
шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса,
илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини
камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг
муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан, товарларнинг
(хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши
мумкин.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қўшимча ҳисобварақ-фактура мазкур
ҳолатлар рўй берган санада расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
41. Қўшимча ҳисобварақ-фактура тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар
бўйича, улар тақдим этилган санадан бошлаб бир йиллик муддат доирасида ҳамда кафолат
муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича — кафолат муддати доирасида
расмийлаштирилиши мумкин.
42. Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;
қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;
нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни
ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;
ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).
43. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан қўшимча ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилган ҳолда солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда олувчи
етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида у
томонидан илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тегишли тартибда тузатиш
киритади.
44. Ушбу Низомнинг 
40-бандида
 қайд этилган ҳолатлардан ташқари қуйидаги
ҳолатларда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига олувчи
томонидан тасдиқланадиган тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади:
хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда;
илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш
зарур бўлганда.
45. Тузатилган ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 
88-
моддасига
 асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилади.
46. Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳисобварақ-фактура тузатилган эканлиги тўғрисида белги;


тузатилган ҳисобварақ-фактура тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-
фактуранинг рақами ва санаси тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-
фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлади.
Тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши натижасида аввал тақдим этилган
солиқ ҳисоботларига ўзгартириш киритилиши шарт бўлган ҳолларда, тузатилган ҳисобварақ-
фактура тегишли бўлган солиқ даври бўйича, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим
этилади.
47. Ушбу Низом кучга киришидан олдин расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга
қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура мазкур Низомга асосан тақдим этилади.

Download 87.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling