Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак


Download 91.94 Kb.
bet11/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

3. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол бўлмайди», дедилар» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий).
4. Хотин уйига эрининг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги, эрининг уйидан унинг ижозатисиз бирор нарсани ўзининг яқинларига ҳам бериши керак эмас. Агар берса, хотинга гуноҳ, эрга савоб бўлади.
5. Шунингдек, эрнинг аёли устидаги ҳақларидан бири Хотин киши Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлиши, эрига инжиқлик қилмаслиги керак. Маишат қийинчилиги ё ҳол ночорлиги учун ғазабланмаслиги ва оҳ-воҳ урмаслиги лозим. Балки хушнудлик ва қаноат либосини кийиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Момоларимиз эрларини кузатаётиб шундай дердилар: «Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз». Аёл киши ўз эрининг туйғуларини риоя қилишлиги, у ёқтирмайдиган ёки унга озор берадиган гап-сўз ва ишлардан йироқ бўлишлиги ҳамда эрининг молиявий шароитини ҳисобга олмоғи, эрининг уй ташқарисидаги масъулиятларини қадрлаб, уйга кеч келишидан безовта бўлмаслиги ёки шу борада эрига босим ўтказмаслиги лозим. Шунингдек, Эри тоқат қилолмайдиган даражада пул талаб қилмаслиги керак. Зеро, баъзи аёллар, эҳтимол кўплаб аёллар нуқул ўзга оилаларни, ўзга эрнинг ўз хотинига сарфлаган нарсаларини мисол қилган ҳолда эрларидан худди шундай таъминот талаб қиладилар. Ҳолбуки, дунёвий соҳада инсон ўзидан юқоридагига эмас, ўзидан пастроқдагиларга қараши айни ҳикматдандир. Ана шунда инсон ўзининг қанчалар кўп неъмат ичида эканлигини ҳис қилиб, шукр қилишни бошлайди. Шу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизларга берган неъматини камситмаслигингизга ундайди” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). 
Бизчи, биз одатда ўзимиздан юқоридагиларга қараб тўн бичамиз, ўзимиздан кўра кўпроқ таъминланганларга қараб, оилада жанжал қиламиз. Мантиқан ўйлаб қарасак ҳам ўзидан тепадагиларга қараб иш тутган одам, ўзидан тепадагиларга қараб турмуш ўртоғини маломат қилган аёл, ўзидан пастдагиларга кўзи тушганда ўша турмуш ўртоғини мақтаб қўйиш мантиқан тўғри иш бўлган ва адолатдан бўларди. Аммо, не ажабки, биз фақат биртомонлама фикр юритадиган бўлиб қолганмиз. Ҳа, Аллоҳ ўз ҳикмати билан ҳамманинг шароитини ҳархил қилиб қўйган. Дунё кимгадир кенг кимгадир торроқ қилиб берилган. Кимки, шукр қилса, Аллоҳ унга неъматни зиёда қилади ва охиратда ажр ҳам олади. Аёл киши эрини қадрласа, унга миннатдорлик туйғуларини ўзининг муомаласи ва хатти-ҳаракатлари билан изҳор қилса, Аллоҳ ундай аёлдан рози бўлади. Зеро, инсонларга шукр қилмаган, инсонларнинг яхшиликларини билмаган одам Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Шу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, шундай деганлар: “инсонларга шукр қилмаган киши Аллоҳга ҳам шукр қилмайди!” (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). 
Уламолар ушбу ҳадисга шарҳ бериб қуйидаги сўзларни айтганлар: “яъни, бирор банда Аллоҳга Унинг эҳсони ва яхшиликлари учун шукр қиладиган бўлса, Аллоҳ унинг шукрини қабул қилмайди, модомики, ўша банда инсонларнинг яхшиликларига шукр қилмайдиган нонкўр бўлса”. Ҳадиснинг яна бир маъноси шундайки, “қайси инсоннинг одати одамларнинг яхшилигини билмаслик, қадрламаслик ва нонкўрлик бўлса, ундай инсон одатда Аллоҳга ҳам шукрни тарк қилувчи, ношукр бўлади. Чунки, берувчиси кўриниб турган, кичик яхшиликни қадрини билмаган ва кўра олмаган инсон катта яхшиликни ҳам кўра олмайди”. Яна бир ҳадисда эса: “Аллоҳга энг кўп шукр қиладиган инсон одамларга энг кўп шукр қиладиган инсон бўлади”, дейилган. 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини «Аллоҳ ҳалок қилгур(!), унга озор берма! У сенинг олдингда вақтинчалик меҳмон бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, бизнинг олдимизга келажак», дея хитоб қилади (Имом Термизий ривоят қилган).

Download 91.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling