Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари
Хотиннинг эрига нисбатан энг биринчи бурчи, ёхуд эрнинг ўз аёли устидаги энг биринчи ҳаққи бу – аёл кишининг эрига итоаткор бўлишидир
Download 91.94 Kb.
|
14-маъруза
1. Хотиннинг эрига нисбатан энг биринчи бурчи, ёхуд эрнинг ўз аёли устидаги энг биринчи ҳаққи бу – аёл кишининг эрига итоаткор бўлишидир. Аёл Аллоҳга маъсият ҳисобланмайдиган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Бусиз ҳаёт ҳаёт бўлмайди. Аёл киши оилада ўз ўрнини билмас экан, эрига итоатсиз, ўжар-қайсар бўлар экан, ундай оиланинг давомийлиги ва мустаҳкамлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Аёл киши эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган, одобсиз бўлса, Аллоҳ асрасин, бундай оила тагидан емирилган оила ҳисобланади ва эртами-кечми у қулаб тушади, парчаланиб кетади. Аёлнинг эрига итоат қилиши нақадар буюк фазилат ва бахт эканлиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга “жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, дейилади” (Табароний ривояти). Эрнинг аёл устидаги мазкур ҳаққи, яъни аёл киши мубоҳ ишларда эрига итоат қилиши масаласига аёл киши эрининг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги, унинг рухсатисиз нафл ҳаж қилмаслиги, унга айтмасдан уйидан чиқиб кетмаслиги, унинг розилигисиз уйдаги нарсалардан бировларга садақа ва эҳсон қилмаслиги ҳам кириб кетади. Ислом шариатида эрга итоат қилиш аёл кишига вожиб бўлишининг ҳикматларидан бири шуки, эрнинг ўз аёли устидаги ҳақлари ва фазли оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан буюкдир. Эр туфайли аёл киши ҳурматга сазовор бўлади, эр туфайли унинг кам-кўсти бутланади. Эр туфайли аёл оиланинг ҳурматли бекасига айланади. Эр туфайли аёл киши ёмон кўзлардан, ёмонлардан муҳофаза қилинади, ҳимояланади. Эри йўқ аёлга - у аёл ҳарқанча яхши аёл бўлмасин - бегоналар, қалбида марази бор кимсалар кўз олайтиришлари, шаҳвоний жиҳатдан умидвор бўлишлари мумкин. Ўз ҳирс ва таъмалари туфайли унинг кетидан тушиб, тегажоқлик қилишлари мумкин. Аммо, эри бор аёлга нисбатан бундай ҳолатлар камдан-кам содир бўлади. Умуман аёл киши ҳаётда ҳар томонлама эридан қарздор. Ҳаётдаги барча ютуқлари эри туфайли ҳосил бўлишини аёл киши унутмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “агар бирор кимсани бирор кимсага сажда қилишга буюрганимда (шу иш мумкин бўлганда) албатта, хотин кишини ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлардим. Зеро, эрнинг хотин устидаги ҳаққи буюкдир”, дея марҳамат қилганлар. Бу ҳадисни Имом Ҳоким, Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довудлар ривоят қилишган.
Download 91.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling