Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet7/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Дарсни якунлаш. Талабалар, бугун биз сизлар билан нутқ мада-нияти тушунчаси ва нутқий саводхонлик ҳақида суҳбатлашдик.
Демак, нутқ маданияти жамият маданий-маърифий тараққиё-тининг, миллат маънавий камолотининг муҳим белгисидир. Ҳақи-қий маънодаги маданий нутқ шахс умуммаданий савиясининг фав-қулотда муҳим унсурларидан биридир. Шунинг учун ҳам мамла-катимизда маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг ус-тувор йўналиши деб эълон қилинган бугунги кунда нутқ маданияти кўникмалари ва малакаларини ошириш, таълим жараёнларининг барча босқичларида маданий нутқ муаммоларини етарли даражада
назарда тутиш долзарблик касб этганлиги бежиз эмас.
Вазифа: А. Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари-даги нутқ маданияти нутқ маданиятига оид фикрларни кўчиринг. Уларни шарҳлаб, ижодий баён ёзинг. Келгуси дарсга, яъни “Нутқ-нинг асосий хусусиятлари” мавзусига тайёргарлик кўриш.
Фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади ва баҳолана-ди.
******
III машғулот. НУТҚНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


Дарснинг мақсади. а) таълимий мақсад: талабаларга нутқнинг асосий хусусиятлари ҳақида маълумот бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларга экологик тарбия бериш;
в) ривожлантирувчи мақсад: талабалар нутқий хусусиятларини янада ривожлантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, тарқатма материаллар, қўшимча адабиётлар, кўргазмали восита, маъруза матни.
Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давлат мадҳиясини айтиш. Нав-батчи ахбороти. Талабаларнинг, хонанинг дарсга тайёрлигини ўрга-ниш.
Ўтилган мавзу: Нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асосла-ри.
Мавзу юзасидан талабаларга саволли карточкалар тарқатилади. Талабалар жавоб берадилар.


1. “Нутқ маданияти” деганда нимани тушунасиз?
2. Нутқ маданияти қоидаларига ўрганиш нима учун керак?
3. Олимларимизнинг нутқ маданиятига оид фикрларидан келтира оласизми?



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling