Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet6/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Дарсни мустаҳкамлаш. Иш турлари қўлланилади.
Эгасини топ” ўйини. Бу ўйинда ўқитувчи томонидан нутқ ма-даниятига оид олимларнинг фикрлари келтирилади. Талабалар эса бу фикрлар муаллифини топадилар ва мазмунини изоҳлаб, ўз фикр-ларини ҳам билдирадилар.
Ўқитувчи:
– “Юқори нутқ маданияти – бу ўз фикрларини тил воситалари билан тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб бера олишидир. Тўғри нутқ деб эса ҳозирги адабий тил меъёрларига риоя қилиб тузилган нутқга айтилади”.
Талабалар:
– С. И. Ожегов.
Ўқитувчи:
– “Нутқ маданияти тушунчаси бир томондан нутқнинг адабий тил меъёрларига мос келиш даражасини билдирса, иккинчи томон-дан тилшунослик фанининг маданият қуроли бўлган адабий тилни мукаммаллаштириш мақсадида меъёрлаштириш муаммолари билан шуғулланувчи соҳадир”.
Талабалар:
– Л. И. Скворцов.
Ўқитувчи:
– “Бизнинг фикримизча, нутқ маданияти соҳаси ўз ўрни ва фандаги мавқеини тўла эгаллаши учун у назарий жиҳатдан асослан-ган бўлиши лозим”1.
Талабалар:
– Э. А. Бегматов.
Ўқитувчи:
– “Фақат адабий тилгина қандай гапириш ва қандай гапирмас- лик; меъёрий грамматикаларда, луғатларда, маълумотномаларда қайд этилган; мактабларда ўрганиладиган қоида ва кўрсатмалар амал қилади”.
Талаба:
– В. А. Искович.
Ўқитувчи:
– “Биронта ёзувчи, биронта сиёсий ва илмий асарлар муаллифи, биронта нотиқлик санъатининг даҳоси у ёки бу маънода нутқий маданият тайёргарлигининг мактаб босқичини четлаб ўтган эмас”.
Талаба:
– Т. А. Дегтерева.
Ўқитувчи:
– “инсонда меъёрни ҳис қилиш хусусияти тарбияланган бўлса, у яхши ёзувчилардаги асосий чекинишлардан бутун гўзаллиги билан ҳис қила бошлайди”.
Талаба:
– Л. В. Шерба.
Ёзинг ва шарҳланг”. Бунда талабалар нутқ одоби ҳақидаги шеърий мисраларни кўчириб ёзадилар ва шарҳлайдилар.


Сўзни кўп сўзламай, сизлаб айт, оз-оз,
Туман сўз тугунин шу бир сўзда ёз.
(Юсуф Хос Ҳожиб)
Киши сўз туфайли бўлади малик,
Ортиқ сўз бу бошни этади эгик.
(Юсуф Хос Ҳожиб)
Ўчуктурма эрни тилин, бил бу тил,
Башақтурса, бутмас, бутар ўқ боши.
(Аҳмад Югнакий)
Ким ўз деди нуқта айшу ком ўлди анга,
Сўз қоидасида интизом ўлди анга.
(Алишер Навоий)
Бор сўзни сўз санаб тебранмасин тил,
Кўриб, ўйлаб сўзла, керагини бил.
(Сўфи Оллоёр)
Мисраларни тўғри ва равон шарҳлаган ўқувчи рағбатлантирила- ди.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling