Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet14/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Дарсни якунлаш. – Юқорида намунавий нутқнинг асосий та-лабларига қисқача тўхталиб ўтдик. Улардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, яхши нутқ сўзловчи ва ёзувчидан саводхонликни, катта меҳнатни талаб қиладиган мураккаб жараёндир. Умуман, нутқ аниқ ва равон, грамматик жиҳатдан тўғри шаклланган бўлиши ва орфо-эпик талаблар даражасида тафаккур этилиши, бошдан охиригача изчил баён қилиниши лозим бўлади. Ана шундай нутқгина тинг-ловчи ва ўқувчи қалбига бориб етади. Шундай нутқгина маданий нутқ талабларига жавоб беради. Бунинг учун эса ёзувчидан ва омма олдига чиқиб нутқ сўзлайдиган кишидан тинимсиз изланиш ва ўз устида ишлаш, муттасил нутқий машқ талаб қилинади.
Вазифа: Тилнинг таъсирчан воситаларини бадиий адабиёт мат-нидан топиб келиш.
Талабалар билими баҳоланади. Фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади.
Юқорида бериб ўтилган дарсларни янги педагогик технология асосида янада бошқа усулларда ҳам ташкиллаш мумкин. Масалан, баҳс-мунозара, анжуман усулларидаги дарслар ҳам мавзуни ўзлаш-тиришда етарли самара беради.
******
IV машғулот. НУТҚ ОДОБИ. НУТҚИЙ МУОМАЛА ШАКЛЛАРИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга нутқ одо-би тушунчаси, нутқий муомала ҳақида маълумот бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларни хушмуомалаликка, юксак маъ-навиятли бўлишга ўргатиш;
в) ривожлантиришувчи мақсад: талабаларнинг нутқий саводхон-
лигини шакллантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, маъруза матни, тарқатма материал-лар, кўргазмали воситалар.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм: Саломлашиш. Давлат
мадҳиясини айтиш. Навбатчи ахбороти.
Ўтилган мавзу: Нутқнинг асосий хусусиятлари. Мавзу юзаси-дан саволли карточкалар тарқатилади.
1. “Нутқнинг аниқлиги” деганда нимани тушунасиз?


2. Нутқнинг мантиқийлиги тилдан бошқа яна нималарга боғлиқ?


3. Ўзбек тилининг тозалик даражасини изоҳланг.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling