Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet16/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Кўп сукутга қуш қўнар,
Кўрклик келишига сўз келар.
(Шохи кўп, шохлари ўзалаб кетган дарахтга қуш қўнади, яхши кишига сўз (мақтов) келади).
Ардам боши тил
(Одоб ва фазилатнинг боши тилдир).
Юсуф Хос Ҳожиб:
Сўзингни кўдаргил бошинг бормасин,
Тилингни кўдаргил тишинг синмасин ....
(Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин ...)

Алишер Навоий:


Сўз гавҳарининг шарафи шунчалик юксакки, гавҳардек қиммат-баҳо нарса ҳам унга садаф бўла олмайди.
Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз. Сўзни кўнгилда пишқар-магунча тилга келтирма ва ҳар неким, кўнгилда бор тилга сурма. Маъдани инсон гавҳари сўз дурур, гулшани одам самари сўз дурур. Кўп демак сўзга мағрурлик. Ва кўп емак нафсга маъмурлик. Тил мунча шараф била нутқнинг олатидур ва ҳам нутқдурки, гар нопи-санд заҳир бўлса, тилнинг офатидир.

Ҳусайн Воиз Кошифий:


Тилнинг одоби қайси деб сўрасалар, бу олти нарсага тилни очиш ва саккиз нарсадан тилни сақлаш деб айтгил: ҳолат зарурати юза-сидан кўнгилларга яширин бўлган розни изҳор этиш, мазлумлар фарёдига жавоб бериш ва марҳумлар имдоди учун сўз айтиш. Чун-ки бу сўзлар орқали золимнинг зулми мазлумлар бошидан кўтари-лиши мумкин.
– Талабалар, энди буюк мутафккирларимизга раҳматлар айтиб, уларни ўз қаторларимизга таклиф қиламиз. Улар сизларнинг дарс-даги фаолиятингизни баҳолашда менга ёрдам берадилар. Азиз тала-балар. Энди кейинги мавзуга ўтсак. Савол: Нутқий муомала деган-да нимани тушунасиз? Ушбу саволга талабалар бирма-бир жавоб берадилар. Уларнинг фикрлари тинглангач, ўқитувчининг ўзи мав-зуни тушунтириб беради (маъруза усулида).
Ўзбек халқи дунёда ўз маънавияти ва маданияти мавжуд бўлган туркий халқларнинг бири сифатида тилдан фойдаланишда ҳам қа-димий анъаналари, одат ва кўникмаларига эга. Зеро, ана шу анъана ва одатлар ҳар бир халқнинг ўзлигини кўрсата оладиган белгилар
саналади.
Мулоқот инсон фаолиятидаги энг мураккаб жараён саналиб, бу жараённинг амалга ошишида маълум қонун-қоидалар мавжуд. Бу жараёнда сўзловчи ва тингловчи-суҳбатдошлар зарурий аъзо сифа-тида иштирок этишиади. Мулоқотга таъсир этувчи омиллар – таъ-сир бирликлари мавжуд бўлади. С. Мўминов суҳбатдошларнинг миллатини, жинсини, ёшини, ижтимоий белгиларини, уларнинг ўзаро яқинлик даражасини, мулоқот вақтини, вазиятни, ҳолатни, ижтимоий бирликлар сифатида қарайди1.
Мулоқот жараёнининг муҳим қисмини мурожаатлар ташкил қилади. Мурожаат эса таниш кишиларга ҳам, нотанишларга ҳам бўлиши мумкин. Бу вазият эса алоҳида тил элементларини танлаш-ни тақозо этади.
Танишларга қаратилган мурожаатлар ҳам фарқланади. Ёши улуғ, лавозим жиҳатдан юқоридаги, яқин ва ҳурматли кишига нисбатан қилинадиган мурожаатлар таниш, аммо сўзловчи учун унчалик аҳа-миятли бўлмаган кишига нисбатан қилинадиган мурожаатдан бош-қача бўлади. Биринчи гуруҳдаги кишиларга нисбатан, дада, дадаш, азизим, онам, лобарим, дилбарим, эркам, пари, бек, гул, пошшо, ботир, гўзал, малак, валинеъмат, ширин, оппоқ, дўндиқ, жон, қанот, чироқ, ғунча, хон, хона, эй, шунқор, лочин, қалдирғоч, қўзи, бўта, той, қулун, арслон сўзлари ҳамда -ча (қизча, болача); -чак, -чоқ, -чиқ (тойчоқ, келинчак); -кай (болакай), -гина, -кина, -қина (қизги-на); -лоқ (буталоқ); -хон (Дилоромхон); -жон (болажон, укажон); -бой (Ҳикматбой); -бек (Жавлонбек); -қул (Шодиқул); -той (эрка-той); -ой (Санамой); -бека (Қутлибека); -пошша (Ойпошша); -биби (Хуршидабиби); -пари, -бону (Шаҳнозабону); -нисо (Гулинисо); -санам (Гулсанам) аффиксоидлари билан мурожаат қилинади2.
Иш турлари қўлланилади.
“Муқаддима биздан, хотима сиздан” ўйини.
Бу ўйин шарти шундайки, ўйинда ўқитувчи доноларнинг нутқ одобига оид фикрларидан, ҳикматли сўзларидан бир қисмини, яъни муқаддимасини келтиради, талабалар эса бир жумланинг давомини, яъни хотимасини айтишлари керак.
Ўқитувчи:
Сўзингни авайла, омондир бошинг ...
Талабалар:
.... Тилингни авайла узаяр ёшинг.
Ўқитувчи:
Тилга ихтиёрсиз ...
Талабалар:
.... Элга эътиборсиз.
Ўқитувчи:
Маъдани инсон гавҳари сўз дурур ....
Талабалар:
.... Гулшани одам самари сўз дурур.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling