Мавзуни мустаҳкамлаш. Иш турлари қўлланилади.
1. А. Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидан Хисрав ва Фарҳод ўртасидаги мунозарани ролларга бўлиб ўқинг ва таҳлил қилинг.
Деди: – “Қайдинсен, эй мажнуни гумраҳ?!”
Деди: – “Мажнун ватандин қайда огаҳ?”
Деди: – “Недур санга оламда пеша?”
Деди: – “Ишқ ичра мажнунлиғ ҳамеша”
2. Т. Маликнинг “Шайтанат” асаридан ҳар бир ўқувчи моноло-гик нутқни топиб, дафтарларига ёзиш. Унинг диалогдан фарқлаб бериш.
3. “Сўздан сўз” ўйини ташкил этилади.
Бу ўйинда талабаларга бир сўз берилади. Улар бир сўздаги ҳарф-лар иштирокида бошқа ҳар хил маъноли сўзлар ҳосил қилишади. Ким белгиланган вақт оралиғида бу сўз таркибидан кўп сўз ҳосил қилса, ўша ўқувчи “Дарс қаҳрамони” деб эълон қилинади.
Дарсни якунлаш. – Азиз талабалар, бугун биз сизлар билан диалогик ва монологик нутқлар ҳақида суҳбатлашдик.
Хулоса қилиб айтсак, ҳар иккала нутқ ҳам қандай вазиятда ижро этилишидан қатъи назар, улар муаллифнинг дунёқараши ва масла-гини, маънавияти ва маданиятини ўзида мужассам қилади. Инсон-нинг савияси қандай бўлса, унинг муомаласи ҳам шундай бўлади. Бу ҳар иккала нутқнинг ўзига хос хусусиятларини билиб олгани-миздан кейин биз ҳам вазиятга қараб сўзлашимиз ва ҳар бир нутқий вазиятдан, ўз мақсадимиздан келиб чиқиб унумли фойдаланиши-миз, бор имкониятларимизни тингловчиларнинг ҳурмат-эътибори-ни қозонишга қаратишимиз лозим бўлади.
Вазифа: Нутқнинг диалогик ва монологик шаклларига оид ҳар ким мустақил равишда учтадан тест тузиб келиш.
Талабалар билими баҳоланади.
******
VI машғулот. НУТҚНИНГ УСЛУБИЙ ШАКЛЛАРИ
Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: нутқнинг услубий шакллари, нутқ услубларини, нутқ маданиятига муносабати ҳақида билим ва кўникмалар бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларга нутқий одоб, нотиқлик санъ-атини шакллантириш;
в) ривожлантирувчи мақсад: келажакда талабалардан нутқий маданиятни, саводхон шахсни тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |