Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Вазифа: Ихтиёрий мавзуда матн тузиб келиш. Талабалар билими баҳоланади


Download 433.5 Kb.
bet27/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Вазифа: Ихтиёрий мавзуда матн тузиб келиш.
Талабалар билими баҳоланади. Юқорида берилган дарс иш-ланмасини яна бошқа усулларда ҳам ўтиш мумкин. Бу, аввало, ўқи-тувчининг маҳоратига боғлиқ. Ҳар қандай дарсларда ҳам талабалар фаоллиги юқори даражада бўлса, дарс самарадорлиги ортаверади.
******
IX машғулот. АТАМАЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР СЎЗЛАРИНИНГ МАЪНОВИЙ-ВАЗИФАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга атамалар ва касб-ҳунар сўзларининг маъновий-вазифавий хусусиятлари ҳа-қида маълумот бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларга экологик тарбия бериш;
в) ривожлантирувчи мақсад: талабаларнинг нутқий саводхонли-гини шакллантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, қўшимча адабиётлар, маъруза мат-ни, тарқатма материаллар.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давоматни аниқлаш. Талабаларнинг, синф хонасининг дарсга тайёргарлигини ўрганиш.
Ўтилган мавзу: Матн тузилиши ва матн устида ишлаш. Мавзу юзасидан талабаларга саволлар тарқатилади.

1.


Матн” сўзини изоҳлаб беринг.

2


Матншунослик” соҳасининг текшириш метод ва усуллари ҳақида сўзланг.
3
Матн устида ишлаш мураккаб ва ижодий жараён бўлиб, уни қўлга олишдан нашргача бўлган давр бир қатор босқични ўз ичига олади. Улар қайсилар?
Талабаларнинг саволларига берган жавобларини эшитиб, зарур ўринлари тўлдирилади ва хулосаланади. Шундан сўнг уйга берил-ган топшириқ кўриб чиқилади ва қандай бажарилганлигини айрим талабаларга ўқитиб кўриш орқали текширилади.
Мавзу маъруза усулида режа асосида олиб борилади.


Р Е Ж А:



  1. Атамалар ва касб-ҳунарга оид сўзлар лексик бирлик сифатида.

  2. Атамалар маъносидаги чегараланганлик ва уларнинг байналми-лаллик хусусияти.

  3. Касб-ҳунарга оид сўзларнинг вазифавий услубларда қўлланили-ши.

  4. Касб-ҳунарга оид сўзларнинг илмий ва расмий услублардаги вазифаси.

(Режалар асосида маъруза матни эълон қилинади).
Маъруза матни айтиб ўтилгач, талабаларга ақлий ҳужум учун саволлар тарқатилади.
1. Атамаларнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
2. Касб-ҳунарга оид сўзлар қайси услубга тегишли?
Талабаларнинг жавоблари тингланади. Зарур ўринлари тўлдирила-ди.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling