Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet30/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Айрим ўйинлар шарҳи


1. Лимерик: Синф тахтасига лимерик осиб қўйилади. Ҳар бир ижодий гуруҳдан биттадан вакил лимерикнинг 2–3 сатрини танлаб олади. Вазифа: танлаб олинган сатрлар мазмунига мослаб шеърий матн тузишни давом эттириш.
"Мен тиришқоқман", "Мен сабрсизман" каби;
в) зодиак календари бўйича ўзларининг қайси буржга мансуб-ликларини чизадилар;
2. Ўйин иштирокчилари ўзлари тайёрлаган қоғозни ўз кўкрак-ларига тўғнаб оладилар.
3. Қолган вақтда иштирокчилар гапирмасдан (новербал мулоқот) бир-бирларини ўрганадилар.
4. Танишув тугагач, ўз ўринларига қайтиб бир-бирларига савол берадилар.
5. Ўқитувчи талабалар билан ўзликни англаш жараёнини муҳо-кама қилади. Ўйиннинг иккинчи вариантида "Мен қандай бўлмоқ-чиман?" саволини қўйиш мумкин. Ўйин қатнашчилари ўзлари ҳа-қидаги маълумотларни тўлдириб берадилар. "Новербал алоқа" ички нутқни ўстиради, талабаларнинг фикрлаш доирасини кенгайтиради, ўзлигини танқидий ва объектив мулоҳаза қилишга, ўртоқларининг характер-хусусиятларини ўрганишга даъват этади.


Ўз хотиралари билан ўртоқлашиш


Ўйинни ўтказишдан мақсад: 1. Синфда талабаларнинг ўзаро ҳамкорлигини, ўзаро ишонч муҳитини таъминлайди.
2. Талабаларнинг фикрлаш қобилиятини ўстиради.
3. Синф талабаларига бир-бирларини яхши англаш учун шароит туғдиради. Кичик гуруҳлардаги талабалар сони 10–12 тадан ошмас-лиги керак. Ўйинга 10 минут вақт ажратилади.
5-синф ўзбек тили дарсларида бу ўйин ўтказилганда талабалар-дан 5 йил олдин мактабда илк қадам қўйган кунларини хотирлаш сўралади. Хотирлаш жараёни дастлаб новербал бажарилади (ички нутқ). Сўнгра хотиралар оғзаки баён этилади. Мазкур ўйин тала-балар хотирасини мустаҳкамлайди, мустақил фикрлаш ва боғла-нишли оғзаки нутқ кўникмаларини ўстиради. Хотирлаш жараёнига туртки бўладиган манбалардан (расм, "Алифбе" китоби, қўнғироқ) фойдаланиш мумкин.


Тингланг ва хулоса чиқаринг

Бу ўйин боғловчи вазифасини бажарадиган ўйинлардан бўлиб, бир мавзудан иккинчи мавзуга "енгил" ўтиш имкониятини туғдир-ди. Янги мавзуга муқаддима, турли тушунчаларни ўзаро боғловчи "кўприк" вазифасини ўтайди.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling