Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet26/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Ўтилган мавзуни сўраш. Дарсимиз кичик гуруҳларда ишлаш
усулида олиб борилади. Бунда биз ақлий ҳужум, баҳс-мунозара, ролли ўйин каби инновацион усуллардан дарс давомида фойдалана-миз. Гуруҳлар ўз гуруҳ номланиши билан гуруҳлар ишини баҳо-лаш қуйидаги тартибда бўлади.
(Баҳолаш мезони тушунтириб берилади. Ўтилган мавзу бўйича тарқатмалар тарқатилади).
Жавоблар тинглангандан сўнг магнитафон қўйилади.
– Қаранг, ҳозир сиз билан биргаликда услубларда синонимия имкониятлари кўрсатиб берувчи гапларни эшитдик.
Агар шу гаплар маълум бир воқелик ҳақида маълумот берганда эди, биз нима деб атаган бўлар эдик?
– Матн.
(Матн ҳақида талабаларнинг фикрлари ўрганилади).
Янги мавзу баёни “Ақлий ҳужум”. Азиз талабалар, бугун-ги мавзуимиз ҳам, худди сиз ўз фикр-муносабатларингизни билдир-ган матн ҳақида.
Биз сиз билан ўрганаётган фанимиз “Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш” бўлганлиги сабабли, биламизки, ҳар бир ҳуж-жатнинг асосини аввало, матн ташкил этади.
Шу сабабдан бизнинг бугунги мавзумиз: Матн турлари ва тузи-лиши ҳақида (янги мавзу қисқача тушунтирилади).
– Ҳозир гуруҳларга бериладиган қуйидаги топшириқлар орқали мавзуни ўрганиб чиқамиз:
Гуруҳларга топшириқлар берилади.
Гуруҳлар ўз фикрларини билдирадилар.
Мавзуни мустаҳкамлаш. – Менимча, мавзу юзасидан маълу-мотни ўзлаштирдингиз. Энди уни янада мукаммаллаштириш учун қизиқарли бир топшириқ бермоқчиман. Ҳозир ҳар бир гуруҳ ўзига таниш бўлган бадиий асар, кинофильмлар асосида диалогик матн танлаб, ролли ўйин тарзида парча кўрсатиб бериш топшириғини бажаради.
Топшириқ бажариб бўлингач, “Дам олиш дақиқаси” ўтказилади.
(Дам олиш дақиқасида “Баҳор” мавзусида нутқий чиқиш тинг-ланади).
Дарсни якунлаш. – Азиз талабалар, бугун биз сизлар билан матнлар ҳақида суҳбатлашдик.
Демак, матн – бирор бир муаллифга тегишли бўлган, маълум фикрлар мажмуаси ҳисобланган нутқ, қўлёзма ёки нашрдан чиққан асар тушунилади экан.
Гуруҳ иштирокчилари баҳоланади. (Баҳолаш мезони асосида).

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling