Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet28/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Мавзуни мустаҳкамлаш. Қуйидаги иш турлари бажарилади:


Тестлар оламига саёҳат


1. Жисмоний тарбия ва спортга оид атамалар қаторини топинг.
А. Иссиқлик, температура, жисм
В. Сифатлаш, сўз ясаш, услуб
С. Нерв, психика, характер, мижоз
*Д. Эшкак, чавгон, тепиш, тепки
Е. Синус, косинус, тангенс.


2. Кўплаб атамаларнинг муқобилларини излаш жараёнида равон сўзи ўрнида қайси сўзлар ишлатила бошланди?
А. Вилоят, жумҳурият
В. Ҳудуд, жой, туман
*С. Туман, депара, ноҳия
Д. Шаҳар, жумҳурият, ҳудуд
Е. Жой, депара, вилоят


3. Атамалар қайси соҳаларга оид расмий тушунчаларни ифода-лайди?
А. Фан ва техника
В. Саноат ва қишлоқ хўжалиги
С. Маънавият ва маданият
Д. А ва С
*Е. А, В, С

Ўйла, изла, топ” ўйини


Бу ўйинда талабалар 4 гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳга маълум соҳалар берилади ва бу соҳаларга оид атамаларни талаба-лар маълум вақт давомида топиб беришлари керак. Қайси гуруҳ тез ва кўп топса, ўша гуруҳ ғолиб саналади.


1-гуруҳ. Жисмоний тарбия ва спортга оид атамалар: кураш, чопиш, сакраш, чавандозлик, ёй, камон ...
2-гуруҳ. Тилшуноликка оид атамалар: синтаксис, морфлогия, си-фат, фонетик, от ....
3-гуруҳ. Психология фанига оид атамалар: нерв, эмоция, харак-тер, темперамент ....
4-гуруҳ. География соҳасига оид атамалар: глобус, харита, экватор, қутб, қитъа ....
Мавзуни якунлаш. – Талабалар, бугун сизлар билан “Атамалар ва касб-ҳунар сўзларининг маъновий-вазифавий хусусиятлари” мавзусида суҳбатлашдик.
Демак, “атама” сўзини “термин” тушунчаси маъносида қўллага-нимизда, нарса-предметлар, воқеа-ҳодисаларнинг номи сифатида эмас, балки аниқ бир, илмий тушунчани ифодалайдиган ва маълум бир соҳасига тегишли бўлган бирликларни англашимиз лозим.
Шу маънода касб-ҳунарга оид сўзлар атамалардан фарқланади.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling