Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Ўйинни ўтказишдан мақсадлар


Download 433.5 Kb.
bet31/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Ўйинни ўтказишдан мақсадлар:
1. Синф талабаларининг диққатини координация қилиш.
2. Талабаларни гуруҳ бўлиб ишлашга жалб этиш.
3. Янги мавзу тақдимотида ўзаро қандай мулоқотга киришиш ва бир-бирини тинглаш маданиятини шакллантириш.
Ўйин учун 15 минут вақт ажратилади. Ўйинни ўтказиш учун тавсиялар:
1. Ўзбек тили ўқитувчиси синф талабаларига қуйидаги топши-риқни беради: Бошқа ижодий гуруҳлардан ўзингизга икки нафар шерик танланг. 3 киши бўлиб, ўзларингизга маъқул ранг танланг. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг байроғидаги ранглардан: зангор, қизил, оқ, мовий.
2. Кичик ижодий гуруҳларнинг ҳар бири бошқаларга нималар тўғрисида сўзлаб бериш мумкинлигини маслаҳатлашадилар, она тили дарсларида яқин орада ўргатилган мавзулардан бирини тан-лайдилар ("Тил ва жамият", "Сўз таркиби", "Кесим", "Содда йиғиқ гап", "Гап қолиплари", "Сўз бирикмапари", "Уюшиқ бўлаклар", "Ундалма", "Қўшма гап", "Кўчирма гап" каби).
3. Ўйлаш учун 2 минут вақт берилади.
4. Тақдимотда ҳар бир ижодий гуруҳ ўзи танлаган мавзу бўйича бошқаларга маьлумот беради. 3 та қатнашчи бир-бирини тўлдира-ди. Тақдимот учун 2 минутдан вақт ажратилади. Ўқитувчи вақтни кузатиб туради.
5. Бошқа гуруҳ аъзолари эшитганлари ҳақида хулоса чиқариб берадилар. Бу ўйиндаги сўнгги ҳалқа бўлиб, хулосаларга алоҳида аҳамият берилади.
Юқоридаги ўйин воситасида ўтилган мавзуларни такрорлаш ен-гиллашади. Талабаларда оз вақт ичида мавжуд билимлар юзасидан мустақил хулоса чиқариш кўникмаси шаклланади. Бу эса танқидий фикрлашни ўстиришдаги муҳим омилдир.
5-синф она тили дарслари мисолида олиб кўрганимизда, дарс-ликдаги I бўлим ("Муқаддима") ўрганилгач, II бўлимга ўтишдан олдин юқоридаги ўйинни ўтказиш мумкин.


Берилган мавзу асосида музокарага киришиш


Ўйинни ўтказишдан мақсад:

  1. Синфда мусобақа руҳини ўстириш; ўзаро фикр алмашишга ўргатиш.

  2. Талабаларда боғланишли оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари-ни ўстириш.

  3. Тақдимотларда талабаларнинг нутқ маданияти асосларини эгаллашларига эришиш.

Ўйин учун 20 минут вақт ажратилади. Мазкур ўйинни якун-ловчи машғулотларда, ёзма ишга тайёргарликлар олдидан ўтказиш мумкин.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling