Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet33/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Менинг вақт пирогим

Бу ўйин ҳам рағбатлантирувчи ўйинлардандир. Ўйинни ўтка-зишдан мақсад:


– ўз фаолиятини назорат қилиш ва шахсий маълумотлар билан фикр алмашишни рағбатлантириш;
– ўз кун тартибини тўғри режалаштиришда синф талабаларининг қўллаб-қувватлашларидан фойдаланиш.
Бу ўйинни ўтказиш учун 12–15 минут вақт ажратилади. Кичик гуруҳлар 4-6 ўқувчидан ошмаслиги керак. Ўқитувчи ўйин шартла-
рини тушунтиради:
– Мен сизларга ҳозир бир варақдан қоғоз ва бир нечтадан
рангли қаламлар тарқатаман. Ўз кун тартибингизни пирог шаклида чизинг. Масалан:



Иккинчи пирогни ҳам чизинг. Унда кун тартибингиз қандай бў-лиши акс этсин. Бу ўйин талабаларни вақтдан унумли фойдаланиш-га уйдаги фаолият мазмунига эътибор беришга ўргатади, узлуксиз таълим самарадорлигини таъминлайди.


Попурри ёки ижодий машқлар

Бу ўйин ижодкорликка даъват этувчи ўйинлардандир. Ўйинни ўтказишдан мақсад:


– тасаввурни ўстиришга даъват этиш;
– гуруҳ бўлиб ишлашдаги зерикарли бир хилликни ўзгартириш.
Кичик ижодий гуруҳ аъзолари 8 ўқувчидан ошмаслиги керак. Ўйин учун 10 минут вақт ажратилади. Ўйинни ўтказиш учун тав-сиялар:
1. Гуруҳ аъзолари давра қуриб ўтирадилар. Синф деразасига яқин ўтирган ўқувчини тасаввурида туғилган қисқа жумлани айтади (1–2 гапдан ошмасин). Масалан: Куз келди. Дарахтларнинг барги сарғаймоқда. Навбатдаги ўқувчи узоқ ўйламасдан боғли матн тузишни давом эттиради. Гуруҳ аъзолари мавзу бўйича боғли матн тузишда ассоциация, контраст ва альтернатив ҳолатларни ҳисобга оладилар, ҳар бир қатнашчи 2–3 жумладан қўшиб, матн тузишда қатнашади. Сўнгра гуруҳ аъзолари машқ натижаларини муҳокама этадилар.
2. Муҳокамани синф эшигига яқин ўтирган қатнашчи бошлаб беради. Унинг чап томонидаги ўқувчи муҳокамани давом эттиради (Мавзу: "Куз". Таянч тушунчалар: ҳосил фасли, меҳнат самараси, ҳосил байрами, ўзбек халқ байрамлари, қовун сайли, ширинак ўйини...).
Муҳокама давомида ижодий тузилган боғли матннинг изчил режаси тузилади.
3. Ўйин ўқитувчининг шарҳи билан якунланади.
Мазкур ўйин орқали талабаларнинг тасаввур кучи текширилади. Жамоа бўлиб боғли матн тузиш кўникмаси ҳосил қилинади.


Совғани очиш

Бу ўйин якунловчи машғулотларда ўтказилади. Уни ўтказишдан мақсад:


– ҳар бир қатнашчи гуруҳ ишига қўшадиган ҳиссасини аниқлаш;
– бошқалар фикрини ҳурмат қилишга ўргатиш;
– якунловчи машғулотларни яхши кайфият билан тугатиш (совға билан).
Ижодий гуруҳ аъзолари 10–15 ўқувчидан ошмаслиги керак. Ўйин учун 15 минут вақт ажратилади. Ўйинни ўтказиш учун тав-сиялар:
1. Ўқитувчи ўйинни синф талабаларига совға тарқатиш билан бошлайди (конфетлар, попкорн, откриткалар, слайдлар, дискетлар каби).
2. Совға талабалар ичида бўлиниши керак. Совға бир ўқувчидан иккинчисига ўтганда яна қайта очилади. Гуруҳда нечта ўқувчи бўлса совға шунча марта очилади ва қайта ўралади.
3. Талабалар совғани бир-бирларига бераётганларида чиройли лутф қиладилар. Масалан:
– мени хурсанд қилган дўстимга;
– менинг энг яқин дўстимга;
– менинг ҳурматимни қозонган дўстимга;
– менга энг қизиқарли янги маълумот берган дўстимга.

  1. Охирги иштирокчи совғани гуруҳ аъзоларига бўлиб беради. Ўзаро мулоқотдаги лутф шеърий шаклда ҳам бўлиши мумкин. Бу ўйин талабаларнинг ўзаро дўстлик туйғуларини мустаҳкамлайди. Талабаларда экспромт тарзда боғли матн тузиш кўникмасини шакл-лантиради.


Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling