Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet35/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Махсус белги

Махсус белгиларнинг маъноси

Z

Матнда гуруҳлар томонидан билдирилган фикр-лар ўз амалини топган бўлса

S

Топмаган бўлса

?

Матн билан танишиш жараёнида савол туғили-ши, тушунмовчиликлар юзага келса

Қарорлар шажараси”


Мазкур метод муайян фан асослари борасидаги бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масалаларни ҳар томон-лама, пухта таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян хулосалар-га келиш, бир муаммо хусусида билдирилаётган бир неча хулосалар орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга йўналтирилган ён-дашувдир.


“Қарорлар шажараси” методи қуйидаги шартлар асосида қўлла-
нилади:
1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин мунозара, таҳлил учун мавзуга оид бирор муаммони белгилайди. Гуруҳлар томони-
дан қабул қилинган хулосаларни ёзиш учун плакатлар тайёрланади.
2. Ўқитувчи талабаларни 4 ёки 6 нафардан иборат гуруҳларга ажратади. Муаммонинг ҳал этилиши, у борада энг мақбул қарор-нинг қабул қилиниши учун муайян вақт белгиланади.
3. Қарорни қабул қилиш жараёнида гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси томонидан билдирилаётган вариантларнинг мақбуллик ҳам-да номақбуллик даражалари батафсил мухокама қилинади. Ҳар бир вариантнинг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатлари ёзиб борилади.
4. Мунозара учун ажратилган вақт ниҳоясига етгач, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз гуруҳи қарори борасида ахборот берадилар.



Х У Л О С А

Таълим тизимига педагогик технологияларнинг инновацион ме-тодлари кенг кўламда кириб келмоқда. Мазкур усулнинг энг муҳим жиҳати шундаки, у талабаларни фаоллаштиради, фикрни мустақил ифодалаш, танқидий фикр юритиш, таҳлил қилиш, хулоса чиқа-ришга ўргатилади.


Маълумки, анъанавий таълим услубларидан фарқли ўлароқ, бу усул ўқитувчи билан ўқувчининг дарсда кенг, айрим ўринларда ўқувчининг ўқитувчидан ҳам фаолроқ иштирок этишини тақозо этади.
Ушбу услубий қўлланмада “Нутқ маданияти” фанини ўқитишда-ги инновацион методлар ҳақида ва бу методларни дарс давомида қай даражада қўллай олиш кераклиги хусусида фикрлар билдири-либ, тавсиялар бериб ўтилди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда халқ таълими соҳасида туб ўзга-ришлар рўй бермоқда. Бу кадрлар тайёрлаш мазмунини ҳам тако-миллаштиришни талаб этмоқда.
Ёшларимизни ҳар томонлама етук мутахассис қилиб етиштириш ва комил инсон қилиб тарбиялаш учун, авваламбор, уларнинг нут-қий кўникма ва малакаларини такомиллаштиришимиз зарур.
Тил таълимининг асосий вазифаларидан бири талабаларда ўз фикрини саводли қилиб ифодалаш кўникмаларини, қолаверса, уларда нутқ маданиятини шакллантиришдир.
Бинобарин, нутқ маданияти малакаси, аввало, адабий тил меъёр-ларини эгаллаш, ундан мақсадга мувофиқ равишда фойдалана олишга эришиш билан боғлиқ.
Маълумки, фикрни баён этиш ва тафаккур қилиш нутқ орқали амалга ошади. Ўқувчида тафаккур қанчалик ривожлантирилса, унинг фикр баён қилиш маҳорати шунча юқори бўлади.
Давримиз ҳозирги ёш авлоддан фикрлаш ва фикр маҳсулотини тўғри ифодалашни талаб қилар экан, талабаларда бу кўникмаларни ривожлантириш учун янгидан янги усул ва методлардан фойдала-нишимиз керак.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling