Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова
Интерфаол метод технологияси
Download 433.5 Kb.
|
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Видеотопишмоқ” методи
- Инсерт” методи
Интерфаол метод технологияси
Интерфаол метод технологиясининг моҳияти ўқувчиларни ижодкорлигига таяниш ва дарсда эркин баҳс-мунозара шароитини туғдиришдан иборатдир. Бу методга кўра дарслар бир неча босқич-га бўлинади: Чақириқ босқичи. Бу босқичда ўқувчиларни фаоллаштириш, мавзушшг мазмун-моҳиятига кириб бориш, уни англаб етиш жара-ёнига тайёрлаш мақсади кўзда тутилади. Ақлий хужум. Бу усул дарснинг бошланишида ёки исталган жойида қўлланишн мумкин. Бу босқичда муаммо талабаларга ақлий хужум йўли билан бериладн ва уларнинг фикрлари орқали очилади. Англаш босқичи. Мавзуга оид хулосавий фикрлар эшитилади ва ўқувчи томонидан янги фикрлар билан тўлдирилади. Фикрлаш босқичи. Мавзу юзасидан ўзлаштирилган билим ва тушунчаларни қисқа жумлаларда ёзма равишда баён қилиш топши-рилади. Бу топшириқни бажариш учун синф гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ топшириқ бўйича ўз фикрини ёзади ва ҳар бир гуруҳ вакили бажарилган топшириқни бошқаларга маълум қилади. Гуруҳлар билан ишлаш фақат фикрлаш босқичида эмас, балки биринчи босқичдан бошлаб йўлга қўйилиши мумкин. Талабаларни гуруҳларга бўлиб ишлаш учун қуйидаги талабларга амал қилиш зарур: 1. Гуруҳларга ажратиш ўқитувчи томонидан амалга оширилади. 2. Ҳар бир гуруҳга раҳбар тайинланади. 3. Ҳар бир гурухдаги талабалар билим даражасининг тенг бўли-шига эришиш керак. 4. Гуруҳ доира шаклида ўтириши лозим. 5. Иш жараёнида ҳар бир гуруҳнинг фаолиятига, ғояларига эъти-бор берилади. Булардан ташқари гуруҳларга аниқ йўл-йўриқ кўрсатиш, топши-риқларни бажариш учун етарли вақт ажратиш, кучли гуруҳларни рағбатлантириб бориш, ишнинг натижасини баҳолаш кабиларга ҳам аҳамият бериш муҳим хисобланади. Дарс жараёнида гуруҳ аъзоларини алмаштириб бориш ҳам мумкин. Интерфаол метод ўз ичига «Кичик гуруҳлар билан ишлаш», «Баҳс-мунозара», «Гуруҳлараро беллашув», «Ақлий ҳужум», «Тан-қидий фикрлаш» каби методларни қамраб олади. Қуйидаги инновацион усуллардан, дидактик ўйинларда, дарсда ўтилган мавзуни сўраш, мустаҳкамлаш қисмида фойдаланиш мум-кин. Шу ўринда айрим ўйинлар шарҳини келтириб ўтамиз. 1. “Муштни очиш”. Мазкур ўйиннинг шарти шуки, талабалар 3 ёки 4 гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳдан 1 тадан талаба чиқиб, қўлларини мушт қилган ҳолда турадилар. Муштни чиройли сўзлар, сеҳрли гаплардан фойдаланиб очиш керак бўлади. 1-гуруҳ талабалари муштини 2-гуруҳ ўқувчиси очиши керак бўлади. Ўйин шу тарзда давом этади. Мазкур ўйиндан фойдаланиш талабаларнинг сўз бойлигини оширади, адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда гапиришга ўргатади. 2. “Менинг гулим”. Ушбу ўйинда талабалар давра бўлиб ўти-ришади. Стол устида гуллар бўлади. Талабалар столдан хоҳлаган гул оладилар ва нечта олсалар шунча гапдан иборат чиройли матн тузадилар ёки маълум бир мавзу юзасидан маълумот берадилар. Мазкур ўйин мавзусини сўрашда, янги мавзуни мустаҳкамлаш ва якунловчи машғулотларда фойдаланиш мумкин. Мақсад: талаба-ларни эркин ва мустақил фикрлаш, олган билимлари ҳақида аниқ, лўнда жавоб беришга ўргатиш. 3. “Муқаддима биздан – хотима сиздан”. Мазкур ўйин якун-ловчи машғулотларда, дарсни мустаҳкамлаш қисмида ўтказилади. Ўйинни гуруҳлараро ёки ҳар бир ўқувчидан фойдаланган ҳолда ўтказиш мумкин. Ўйин шарти шуки, сўз айтилади, айтилган сўз-нинг охирги ҳарфига янги сўз айтилади. Масалан: Сифат сўз туркуми. Чиройли – илиқ – қаттиқ – қора. Ўйинни ўтказишдан мақсад гуруҳда мусобақа руҳини ўстириш, хушёрликка даъват этиш, сўз бойлигини ошириш, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишга ўргатиш. “Видеотопишмоқ” методи Видеотопишмоқ методидан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: талабалар эътиборига ўрганилаётган мавзу моҳиятини тасвирий ёритишга ёрдам берувчи изоҳларсиз бир нечта видеолавҳа намойиш этилади: талабалар ҳар бир лавҳада қандай жараён акс эттирилганлигини изоҳлайдилар. Қарашларнинг моҳия-тини дафтарларига қайд этадилар. Ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб қайтарадилар. “Инсерт” методи Мазкур метод ўзлаштирилиши кўзда тутилган янги мавзу бўйича талабаларнинг муайян тушунчаларга эгаликларини аниқлаш ва уларда матнга нисбатан таҳлилий ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Стратегияни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади. Кичик гуруҳлар шакллантирилиб, улар номланади, ҳар бир гу-руҳдан ўзлаштириш режалаштирилаётган мавзуга 2 та фикр билди- риш сўралади, талабалар навбатма-навбат мулоҳазаларини баён этадилар, баён этилган фикрлар ёзув тахтасига ёзиб борилади. Сўнгра ўқитувчи янги мавзу моҳиятини ёритувчи матнни гуруҳ-ларга тарқатади. Гуруҳлар матн билан танишиб чиқиб, матн ва ўзлари билдирган фикрларнинг бир-бирига қай даражада мувофиқ келганлигини аниқлайдилар. Ўхшашлик ва фарқлар махсус белги-лар ёрдамида қайд этилади. Гуруҳ аъзолари шахсий қарашларини ифода этадилар ва махсус белгилар сони умумлаштирилади. Гуруҳ аъзолари орасидан лидерлар белгиланади. Лидерлар синф жамоаси-ни гуруҳ натижалари билан таништирадилар. Гуруҳларнинг ёнда-шувлари умумлаштирилиб, якуний хулоса чиқарилади.
Download 433.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling