Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet1/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти


Исроилжон ПЎЛАТОВ, Ҳикматхон АҲМЕДОВА
Нутқ маданиятини
шакллантириш
усуллари

Тошкент - 2008

И. Пўлатов, Ҳ. Аҳмедова. Нутқ маданиятини шакллантириш усуллари. Т., “Fan va texnologiya”, 2008, 64 бет.


Давлат таълим стандартларига умумтаълим фанларидан бири сифатида “Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш” предме-тининг ҳам киритилиши талабаларда нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асосларини шакллантиришни тақозо этади. Мазкур қўл-ланмада нутқнинг асосий хусусиятлари, нутқ одоби, нутқий муома-ла шакллари ҳақида маълумотлар берилган. Нутқ маданиятини шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари илова қилинган. Муаллифлар тавсия этган усул-лардан таълим жараёнида нутқ маданиятини шакллантириш бўйича барча ўқув юртларида фойдаланиш мумкин.


Масъул муҳаррир:
Антик дунё халқаро илмий академиясининг академиги
Рашидхон ШУКУРОВ
Тақризчилар:
педагогика фанлари доктори Нигорахон ЭРКАБОЕВА,
филология фанлари номзоди Одинахон ТЎХТАСИНОВА
ISBN 978-9943-10-159-3


© “Fan va texnologiya” нашриёти, 2008;
© Махпират номидаги Ўрта Осиё
халқлари тарихи институти, 2008;
© И. Пўлатов, Ҳ. Аҳмедова, 2008.




КИРИШ

Ҳар бир фан ўзининг узлуксиз тараққий этиб бориш босқичлари- га эгадир. Фан ривожига салмоқли таъсир кўрсатадиган янги тари-хий босқич арафаси одатда кенг кўламдаги баҳслар, кескин муно-заралардан ҳоли бўлмайди. Буларда, шубҳасиз, олдинги ва навбат-даги босқичларнинг ўзаро муносабати, янги тараққиёт босқичи олдида турган муаммо ва масалалар, уларни тадқиқ этиш йўллари юзасидан илгари сурилган фикрлар (қарашлар) илм аҳлининг диққат марказида туради.


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этишни таъминловчи ҳукумат қарорлари шаклидаги меъёрий ҳуж-жатлар асосида республикамизда услуксиз таълим тизимининг пой-девори яратилди. Узлуксиз таълимнинг барча бўғинларини бошқа-риш, жаҳон андозалари ва замон талаблари даражасида йўлга қў-йиш, уларнинг ҳар бири учун хос бўлган хусусиятлар ва имкони-ятларни ҳисобга олган ҳолда, таълим-тарбиянинг янгича тизимини шакллантириш мустақил Ўзбекистон тараққиётининг негизи сифа-тида кун тартибига қўйилди.
Маълумки, фикрни баён этиш ва тафаккур қилиш нутқ орқали амалга ошади. Ўқувчида тафаккур қанчалик ривожлантирилса, унинг фикр баён қилиш маҳорати шунчалик юқори бўлади.
Давримиз ҳозирги ёш авлоддан фикрлаш ва фикр маҳсулотини тўғри ифодалашни талаб қилар экан, талабаларда бу кўникмаларни ривожлантириш учун янгидан-янги усул ва методлардан фойдала-нишимиз керак.
Таълим-тарбия жараёнининг барча жиҳатларини қамраб олувчи давлат таълим стандартлари бугунги кунда ёш авлоднинг Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш ҳамда ўзи севган касбини мукаммал эгаллаш йўлида қунт билан билим олишлари учун кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизими учун яратилган Дав-лат таълим стандартларига умумтаълим фанларидан бири сифатида “Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш” предметининг ҳам киритилиши, талабаларнинг ўқув юртларини битиргач, иш фаолия-тида фойдаланиши мумкинлигини кўзда тутиб, қолаверса, кўпчи-ликнинг манфаатини ўйлаган ҳолда, амалга оширилган вазифадир.
Мазкур услубий қўлланмада касб-ҳунар коллежлари талабалари- га “Нутқ маданияти” фанини ўқитиш учун янги педагогик техно-логия асосидаги инновацион методлардан фойдаланиш бўйича ме-тодик тавсиялар берилган. Хусусан, “Нутқ маданияти” фанини касб-ҳунар коллежларида ўрганишга бағишланган дарсларда “Ақ-лий ҳужум”, “Кичик гуруҳлар билан ишлаш”, баҳс-мунозара, мусо-бақа-ўйин, маъруза дарс усулларидан фойдаланишнинг аҳамияти ёритилди. Тадқиқотда дидактик иш турлари талабаларнинг рецеп-тив (қабул қилиш), репродуктив (ўзлаштириш, қайта ишлаш) ва ижодий фаолиятлари кўзда тутилган ҳамда ана шу 3 босқичли фаолиятни мақсадга мувофиқ тарзда уюштириш ҳисобга олинган. Бу ҳол ўқитувчининг ижодий имкониятларигина эмас, балки ҳар бир ўқувчининг ҳам яратувчилик салоҳиятини уйғотиш ва ишга со-лишга хизмат қилади.
Юртбошимиз И. А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августида бўлиб ўтган сессиясида қуйидагиларни айтган эди: “Биз шошилмасдан, асосий мақсаддан оғишмай, изчиллик билан миллий дастурни амалга оширишимиз лозим. Шундагина у умумий маданиятни юксалтиришга, фарзанд-ларимизнинг жамиятда ўз муносиб ўрнини топишларига хизмат қилади.
Уларнинг касбий ва таълимий дастурларни онгли равишда танлаш ва эгаллашлари учун ҳуқуқий меъёрларни, ташкилий ру-ҳий-педагогик шарт-шароитларни таъминлашга кўмаклашади. Йи-гит-қизларимизни жамият, давлат, оила олдида ўз масъулиятини чуқур англаб етувчи шахслар этиб тарбиялашга замин бўлиб хизмат қилади”1. Шундан сўнг Президентимиз кадрлар тайёрлаш тизими-нинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари хусусида сўз юритиб, Давлат таълим стандартларини жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш лозим-лигини уқтирган эди. Миллий дастурни амалга оширишнинг би-ринчи босқичидаёқ ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида бу вазифа бажарилди. Бу соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий негизлари яратилди.
Таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири – таълим-тарбия жараёнини янги педагогик технологиялар би-лан таъминлаш, таълим тизимининг илғор тажрибаларини ўрганиш
ва уларни дарс жараёнига татбиқ этишдан иборатдир.
Бугунги педагогик технология ўқувчида ташаббускорликни, мустақилликни, билимларни пухта ва чуқур ўзлаштиришни, куза-тувчанликни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбияловчи усулларни қўллашни талаб этади.
Педагогик технология таълим тизими маълум босқичини бити-рувчиси шахсига хос бўлган хусусиятларни юзага келтириш ва ри-вожлантиришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда фидойи ўқитувчиларнинг ижодий изланишлари орқали бир қанча замонавий таълим усуллари ишлаб чиқилди. Бун-дай усуллардан самарали фойдаланиш учун, авваламбор, ўқитувчи ўз фанини пухта билиши, илғор замонавий ўқитиш усулларидан яхши хабардор бўлиб, улардан самарали фойдаланиш йўлларини кашф эта олиши лозим. Шундагина ўқитиш сифати ҳам, талабалар- нинг фанни ўзлаштириш даражаси ҳам юқори бўлади.
Ушбу қўлланмада инновацион методлардан фойдаланган ҳолда, турли хил дарс ишланмалари берилди. Гарчи мавзулар маъруза усу-лида баён этилган бўлса-да, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида “Му-собақа-ўйин” тарзида ва шу билан бирга турли дидактик ўйинлар – “Ўйла, изла, топ!”, “Гул сайри”, “Сўздан сўз”, “Истеъдод”, “Тезкор-лик”, “Ўз ўрнингни топ!”, “Муқаддима биздан, хотима сиздан”, “Менинг гулим”, “Муштни очиш”, “Видеотопишмоқ”, “Инсерт”, “Қарорлар шажараси” кабилардан фойдаланилди. “Маънавият” ва “Дам олиш дақиқалари” талабаларнинг билим олишга қизиқишла- рини орттиради ва дарснинг фаол иштирокчиси бўлишларини таъ-минлайди. Зеро, янги педагогик технологиянинг асл мазмуни ҳам мана шунда.
Янгиланган ижтимоий, бадиий ва педагогик тафаккурга хос ху-сусиятларни ҳисобга олиб яратилган мазкур услубий қўлланма нутқ маданияти билан қизиқувчиларга энг яқин кўмакчига айланади, деган умиддамиз.





Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling