Янги мавзу режа асосида маъруза усулида олиб борилади.
Р Е Ж А:
Синонимия тушунчаси.
Лексик ва грамматик синонимлар.
Синонимларнинг вазифавий услубда намоён бўлиш хусусиятла-ри.
(Маъруза ўқитувчи томонидан эшиттирилади). Сўнг талабаларга мавзу юзасидан “Ақлий ҳужум” учун саволлар берилади.
1. Синонимия деганда қандай тил ҳодисасини тушунасиз?
2. Дублетларга мисоллар келтиринг.
3. Синонимлар ва вариантларнинг ўзаро умумий ва фарқли томонларини И. Г. Барлас қандай изоҳлайди?
Талабаларнинг жавоблари тингланади ва ўқитувчи томонидан тўлдирилади.
Мавзуни мустаҳкамлаш. Қуйидаги иш турлари бажарилади:
Матн яратиш
Талабалар ихтиёрий равишда синонимлар иштирок этган матн тузадилар ва матнни ташкил қилиб изоҳлайдилар. Матн мавзулари қуйидагича бўлиши мумкин:
“Мен севган касб”.
“Мен ёқтирган фасл”.
“Менинг севимли машғулотим”.
“Гул сайри” ўйини
Бу ўйинда вазага солинган ҳар хил рангдаги гуллар бандига қо-ғозчаларга синонимик қатордаги бош сўз ёзиб қўйилади. Талабалар ихтиёрий равишда гул танлайдилар. Танлаган гуллари бандидаги қоғозчани очиб, ундаги бош сўзга синонимлар топиб, синонимик қатор ҳосил қилади. Агар ўқувчи шартни бажарса гул унга совға қилинади, бажара олмаса гул ўз жойига солиб қўйилади.
Бу ўйин талабаларни тезкорликка ўргатади, нафосатга чорлайди ва хотирани яхшилайди.
Дарсни якунлаш. – Ўзбек тилидаги синонимия ҳодисаси ва бу ҳодиса жараёнида юз берадиган тил бирликлари ўртасидаги ўзаро маъно муносабатлари ҳақидаги илк қарашлар ўзбек тилининг лек-сикология йўналишини ёритишга бағишланган ҳамда таълимнинг турли босқичларида фойдаланиш учун яратилган дарслик ва қўл-ланмаларда ўз ифодасини топган.
Вазифа: Бирор синонимик қатор, масалан, юз сўзи мисолида уларнинг услублараро чегараланишини кўрсатиб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |