Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet20/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Дидактик асос: а) фанлараро боғланиш: адабиёт, тарих, маъна-вият, эстетик, математика. в) фанлар ичида боғланиш: она тили, адабиёт.
Дарснинг жиҳозлари: тарқатма материаллар, тестлар, маъруза матни, мавзуга оид қўшимча адабиётлар, магнитафон, кўргазмали восита.
Дарснинг тури: ноанъанавий дарс.
Дарснинг усули: кичик гуруҳлар билан ишлаш.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давлат мадҳиясини айтиш, навбатчининг ахбороти.
– Азиз талабалар. Биз учун дунёдаги энг азиз инсонлар кимлар?
Ота-оналаримиз, устозларимиз, ака-укаларимиз, дўстларимиз.
– Ана шундай азиз инсонлардан бири бўлган устозлар ҳақида суҳбатлашсак. Қани айтинглар-чи, бизни комил инсон, Ватан учун
фидойи зотлар бўлиб етишмоғимизда устозларнинг ўрни қандай?
– Аввало, устозлар бизни мурғаклигимизданоқ қўлларимизга қалам тутқазган, ўқишга, ёзишга ўргатган инсонлардир. Улар бизга ҳам таълим, шу билан бирга тарбия ҳам берадилар, бизни келажак-да юртга муносиб ворислар бўлиб етишишимизга замин ҳозирлай- дилар.
– Азиз талабалар. Устозларга республикамизда қандай имтиёз-лар яратилган?
– Мустақиллик шарофати билан ҳар йили 1-октябрни устозлар, яъни ўқитувчилар ва мураббийлар куни сифатида нишонлаймиз.
Бундан ташқари, уларнинг меҳнатларини рағбатлантириш мақ-садида “Халқ маорифи аълочиси”, “Халқ таълими ходими” каби унвонлар таъсис этилган.
– Талабалар. Сиз устозлар кунини қандай нишонлайсиз?
– Биз бу кунда устозларга бағишлаб ҳар хил шеърлар, қўшиқлар, байрам табрикларини армуғон этамиз.
– Қани устозларга бағишланган шеърлардан эшитайликчи.
– Дедилар: дунёда асли ким азиз,
Айтдилар: устоздир устоз бегумон.
Яна сўрдиларки, азиз, шубҳасиз,
Устозни қадрига етолган инсон.
– Раҳмат. Энди устозларга билдирадиган тилакларингиз.
– Устоз биз учун дунёдаги энг мўътабар зотлардан биридир. Биз мана шундай шарафли ном эгаларининг ишларида омадлар тилай-миз. Уларнинг қаршисида ҳамиша таъзимдамиз.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling