Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet18/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

НУТҚИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


V машғулот. НУТҚНИНГ ДИАЛОГИК ВА МОНОЛОГИК
ШАКЛЛАРИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга диа-логик ва монологик нутқ ҳақида маълумот бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларни ижодкорликка ундаш;
в) ривожлантирувчи мақсад: талабаларнинг сўзлашув маданияти-ни янада ривожлантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, маъруза матни, тарқатма материал-лар, қўшимча адабиётлар (“Фарҳод ва Ширин” достони, “Шайта-нат” асари), техник восита.


Дарснинг бориши. Ташкилий қисм: Саломлашиш. Давлат мадҳиясини айтиш. Навбатчи ахбороти. Талабалар ва аудитория-нинг дарсга тайёргарлигини ўрганиш.


Ўтилган мавзуни сўраш. Нутқ одоби.


1. Мулоқот жараёнининг муҳим қисмини нималар ташкил қилади?
А. Талаблар
*В.Ммурожаатлар
С. Таклифлар
Д. Маслаҳатлар
Е. Саломлашиш
2. Инсон мулоқот жараёнида қандай нутқий вазиятларга дуч келади?
А. Саломлашиш, танишиш
В. Хайрлашиш, табриклаш
С. Бирон нарсани илтимос қилиш
Д. Миннатдорчилик билдириш
*Е. Барча жавоблар тўғри
Талабаларнинг тест саволларига берган жавоблари эшитилади ва мавзу хулосаланади. Шундан сўнг уйга берилган топшириқ кўриб чиқилади. Қандай бажарилганлигини айрим талабаларга ўқитиб кўриш орқали текшириб чиқилади.
Янги мавзу режа асосида маъруза усулида олиб борилади.


Р Е Ж А:



  1. Диалогик ва монологик нутқ ҳақида тушунча.

  2. Диалогик нутқда муносабатни ифодалаш усуллари.

  3. Монологик нутқ шакллари.

  4. Диалогик ва монологик нутқ жараёнида тил воситалари қўллани-шининг ўзига хос хусусиятлари.

Диалогик ва монологик нутқлар инсоннинг мулоқот шакллари ҳисобланади. Инсон нутқи кўринишлари сифатида диалогик нутқ ҳам, монологик нутқ ҳам нутқнинг шаклланишидаги умумий қои-даларига бўйсунади. Айни пайтда, уларнинг ҳар бири шакллани-шидаги тил хусусиятлари ва тилдан ташқарида бўлган омилларга муносабати билан бир-биридан фарқланади. Икки киши ўртасидаги ҳар қандай суҳбатни диалог сифатида эътироф этиш мумкин. Аммо бу нутқнинг ўзига хос хусусиятлари ана шу икки киши ўртасида юзага келган суҳбат жараёнида очилади.


– Аввал, бу нутқнинг тил жиҳатларига эътибор берайлик. Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” романидан иккита парча келтирамиз.
(Магнит лентасидан асардан олинган парча эшиттирилади).
Матнларнинг тил жиҳатига эътибор берилганда шу нарса маъ-лум бўладики, суҳбат жараёнидаги гаплар асосан савол-жавоблар-дан иборат бўлади, яъни гапларнинг маълум қисмини сўроқ гаплар ташкил қилади. Бу гаплар тузилишига кўра содда ва тўлиқсиз гап-лардан иборат бўлади. Тўлиқсиз бўлишининг сабаби маълум, ал-батта. Ундаги маъно ёки аввалги гапдан ёки умуман суҳбат мазму-нидан англашилади.
Иккинчи парчадан яна шу нарса англашиладики, суҳбатдошлар-нинг характери, кайфияти суҳбатлашаётган кишига муносабати ҳам нутқ жараёнида реаллашади.
Алоҳида бир кишига тааллуқли бўлган нутқ монологик нутқ сифатида баҳоланади. Бу нутқ икки хил кўринишга эга: очиқ нутқ ва ички нутқ.
Сўзловчининг ҳар бир нутқни сўзлаш жараёнида ўзини тутиши, ҳаракатлари, ҳатто кийиниши ҳам фарқ қилади. Бошқача айтганда, фарқ қилиши керак. Масалан, Олий Мажлис сессиясига тўн кийиб бориш одоб саналмагани каби, азага эътиборни тортадиган ялтироқ кийимларни кийиб бориш ёки лаб ва қош-кўзларни бўяб бориш ҳам маъқул эмас.
Адабий асарда монологнинг ички кўриниши характерли бўлиб,
бадияти манфаати нуқтаи назаридан улар алоҳида вазифа бажаради. Шунинг учун Саид Аҳмад: “Ёзувчи фақат қаҳрамоннинг тилидаги-ни ёзмай, уни ичидан ҳам гапиртира билиши керак. Чунки ичидан гапиртирилгандагина, қаҳрамоннинг ички олами очилади. Қаҳра-моннинг ички оламини, ичидаги бўлган оҳангни, ички дардни ёзув-чи ўз тили билан олиб чиқади”1, деган эди.
Дарҳақиқат, ёзувчи қўлида ички монолог қаҳрамон қиёфасини ўқувчи кўз олдида бутун борлиғи ва мураккаблиги билан гавдалан-тиришга хизмат қила оладиган кучли бадиий восита бўла олади.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling