Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова
Download 433.5 Kb.
|
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги мавзу баёни
Ўтилган мавзуни сўраш.
(Ўтилган мавзу савол-жавоблар орқали сўраб ўтилади. Ўқитувчи томонидан хулосаланиб, уйга берилган топшириқнинг қай тарзда бажарилганлиги текшириб чиқилади). Янги мавзу баёни. “Ақлий ҳужум”. – Ҳар бир нотиқ ўз нутқини шароитга қараб мослайди. Яъни радио, телевидение орқали таралаётган сухандонлар нутқини ҳар куни эшитасиз, газета-журналларда эълон қилинаётган хабарларни ўқийсиз. Бадиий асарларни мутоалаа қилиб, тилимизнинг адабий-эстетик қувватидан баҳраманд бўласиз. Физика, математика синга-ри фанларни ҳам ўзбек тилида ўқийсиз. Шу билан биргаликда кўча-кўйда, оилада, маҳаллада турли ёшдаги кишилар билан мулоқотга киришасиз. Агар юқорида баён қилинган нутқий жараёнларга эътибор билан қарасангиз, уларнинг ҳаммаси гарчи ўзбек тилининг бевосита во-қеаланиши бўлса ҳам, лекин таълим жиҳатлари билан бир-бирлари-дан фарқланишининг гувоҳи бўласиз. Демак: Адабий тилнинг ижтимоий ҳаётнинг маълум соҳаси дои-расида қўлланиладиган кўриниши “Нутқ услублари” дейилади. Бугун сизлар билан айнан шу нутқ услублари тўғрисида суҳбат-лашамиз. Дафтарингизни очиб, бугунги санани ёзинг. Бугунги мавзу: Нутқнинг услубий шакллари. – Ўзбек тилида нечта услуб бор? – Ўзбек тилида 5 та услуб бор. – Сиз услубларни мактабда ҳам ўтгансиз. Биз ҳозир эслаб ола-миз холос. Коллежга келганингизда, уйда оила аъзоларингиз билан, кўчада дўстларингиз билан мулоқотда бўласиз. Қани, шу нутқимиз қандай услуб дейилади? – Сўзлашув услуби (Жавоб берган талаба тахтага ёзади). – Болалигимизда онажонимиз, буважонимиздан эртак айтиб бе-ришларини идтимос қилганмиз. Ҳозир эса ўз севган романларимиз-ни ўқиймиз. Мана шу эртакларимиз, роман-ҳикояларимиз қайси услубда ёзилган? – Бадиий услубда. – Мактабни битириб, коллежга ўқишга киришдан олдин дирек-тор номига ариза ёзгансиз, ҳозирда эса дарсга келмай ёки кечга қолганингизда гуруҳ раҳбарига тушунтириш хати ёзасиз. Шу ҳуж-жатлар қайси услубда ёзилган? – Расмий услубда. – Ўқув йили давомида жуда кўп реферат, иншо, лаборатория ишлари ёздингиз. Оддий дарсларингиз ҳам қайси услубда ёзилган? – Илмий услубда. – Ҳар ҳафта эшигимизни тақиллатиб рўзномаларни олиб кири-шади, ўқийсиз. Радио, телевизордан хабарларни эшитасиз. Бу қан-дай услуб? – Публицистик услуб. – Публицистик дегани лотинчада “омма” дегани. Демак, омма-вий услуб. Download 433.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling