Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet22/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Мавзуни мустаҳкамлаш. (Кичик гуруҳлар билан ишлаш, тест).
– Давлатимиз мустақил бўлганидан сўнг юртбошимиз томони-дан ҳар бир йил номланиб борилади. Масалан: “2007 йил – Ижти-моий ҳимоя йили” деб номланган. 2008 йил қандай номланди?
– 2008 йил – “Ёшлар йили” деб номланди.
– Бугунги дарсимизни ноанъанавий усулда ўтказмоқчиман. Шунинг учун биз кичик гуруҳларга бўлиниб ўтирибмиз. Бугун ҳар бир гуруҳнинг жавобини қолган гуруҳлар баҳолайди. Бунинг учун “Гуруҳни баҳолаш мезони”ни тузиб келганман. (Ҳар бир гуруҳга жадвал ва рангли жетонлар тарқатилади).
– Сиҳат-саломатлик йилида атроф-муҳитни тоза сақлаш ва ин-сонларни соғ-саломат юришлари учун нима ишлар қилинмоқда?
– Инсоният соғлигини, экологиянинг тозалигини сақлаш учун
дов-дарахтлар экилмоқда, парвариш қилинмоқда.
– Жуда тўғри. Парвариш қилинган дарахт мана бундай ҳосил бериб, ҳаммани меваси билан баҳраманд қилади. (Тахтага олма дарахти чизилган кўргазма илинади. Олманинг орқасига 5 та услуб ёзилган бўлади).
– Қани, жаннатмакон юртимизда етишган мустақиллик мевала-ридан биз ҳам татиб кўрайлик. Ҳозир ҳар бир гуруҳ сардорларини тахта олдига таклиф этаман. (Сардорлар биттадан олмани узиб ола-ди ва услубни эълон қилади).
– Шартимиз шундай. Мен биттадан оқ қоғоз бераман, сиз ўз гуруҳингизга ном танлаб шу қоғозга ёзинг. Кейинги шарт. Дарслик-дан ўз услубингизнинг қоидасини топиб, бизга эшиттиринг. Сўнгги шартим. Ўз услубингизда “Ёшлар йили” мавзусида матн тузинг. Шартлар тушунарлими? Бошлаймиз. (Шартлар бажарилгандан сўнг тест саволлари тарқатилади).


1. “Бобурнома” қайси услубда ёзилган?
*А. Бадиий услубда
В. Илмий услубда
С. Расмий услубда
Д. Мактаб, нома услубда
Е. Жонли сўзлашув услубида.


2. Роман, қисса, ҳикоя каби жанрлар қайси услуб асосида юзага келади?
А. Илмий услубда
В. Расмий услубда
С. Публицистик услубда
*Д. Бадиий услубда
Е. Оғзаки сўзлашув услубида



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling