3. Тилхат, ариза, баённома қайси услубда ёзилади?
*А. Расмий услубда
В. Бадиий услубда
С. Сўзлашув услубида
Д. Илмий услубда
Е. Публицистик услубда
4. Газета, журнал, мақолаларнинг услуби кўпроқ қандай услубга тегишли бўлади?
А. Илмий услубга
В. Расмий услубга
С. Бадиий услубга
*Д. Публицистик услубга
Е. Сўзлашув услубига
– Ҳозир магнитофон лентасига ёзилган бир неча матнларни тинглаймиз ва қайси услубларга тегишлигини топамиз.
Дарсни якунлаш.
– Азиз талабалар. Ҳамма нарсанинг интиҳоси бўлганидек, бугун-ги нутқ услублари ҳақидаги дарсимиз ўз якунига етди. Ниятим, буюк нотиқлар, олим-у шоирлар етишиб чиққан ушбу юртнинг сиз-дек азиз фарзандлари ҳам аждодлар анъанасини давом эттирган ҳолда келажакда юксак маданиятли нотиқлар бўлиб етишиб чиқиш-ларингизни хоҳлардим.
Вазифа: Расмий услубга доир таржимаи ҳол ёзиб келиш.
Гуруҳ иштирокчиларини баҳолаш. Гуруҳлар ўзларини ўзлари баҳолашади. Натижада:
“Зукколар” – “5” баҳо
“Турон” – “5” баҳо
“Ёшлик” – “5” баҳо
“Орзу” – “4” баҳо
Фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади.
******
VII машғулот. НУТҚ УСЛУБЛАРИДА СИНОНИМИЯ
Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга синони-мия тушунчаси ҳақида маълумот бериш;
б)тарбиявий мақсад: талабаларни комил инсон руҳида тарбиялаш;
в) ривожлантирувчи мақсад: талабаларнинг нутқида сўз қўллаш маҳоратларини янада шакллантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, маъруза матни, қўшимча адабиёт-лар, кроссворд, тарқатма материаллар.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давоматни аниқлаш. Синф хонасининг, талабаларнинг дарсга тайёрлигини ўр-ганиш.
Ўтилган мавзуни сўраш.
Мавзу юзасидан кроссворд берилади.
“КРОССВОРД” САВОЛЛАРИ:
Қайси услубда киши номларини қисқартириб ишлатиш мумкин?
Қонун матнлари, фармонлар, фармойишлар, буйруқлар қайси услубда ёзилади?
Аниқлик, объективлик, мантиқий изчиллик, қисқалик каби хусу-сиятлар қайси услубга хос?
Сўз ясалиш имкониятининг бошқа вазифавий услубларга нисба-тан маҳсулдори қайси?
Қайси услубда ҳозирги адабий орфографик меъёр талабларига мувофиқ келмайдиган сўзлар ҳам ишлатилаверади?
Талабаларнинг кроссворд саволларига берган жавобларидан сўнг, ўқитувчи томонидан мавзунинг зарур ўринлари тўлдирилади ва хулосаланади. Шундан сўнг, уйга берилган топшириқ кўриб чиқилади. Қандай бажарилганлиги айрим талабаларга ўқитиб кўриш орқали текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |