Талабалар билимини баҳолаш. Юқорида берилган дарсни янги педагогик технологияга асосланган ноанъанавий дарслардан “Эр-так дарс”, “Баҳс-мунозара дарс”, “Мусобақа-ўйин дарс” шаклида ҳам ташкиллаш мумкин.
Ҳар бир дарсни ташкил қилишда ўқитувчидан кўра талабалар фаол иштирокчи бўлсалар, дарс кутилган самара бераверади.
МАТННИНГ МАЗМУНИЙ – ВАЗИФАВИЙ
БЕЛГИЛАРИ
VIII машғулот. МАТН ТУЗИЛИШИ ВА МАТН УСТИДА
ИШЛАШ
Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга матн ва унинг шаклий тузилиши ҳақида билим ва кўникмалар бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларни ватанпарварлик, миллий истиқ-лол ғояси руҳида тарбиялаш;
в) ривожлантирувчи мақсад: мавзуни талабаларга янги педагогик технология асосида тушунтириш.
Дарснинг жиҳози: тарқатма материаллар, маъруза матни, қў-шимча адабиётлар, магнитафон, кўргазмали восита.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давоматни аниқлаш. Талабаларнинг дарсга тайёргарлик даражасини ўрганиш.
Баҳор ҳақида суҳбат (“Маънавият дақиқаси”).
(Баҳор вальси).
– Азизлар, ўлкамизга гўзал баҳор фасли ўз сепини ёйган. Баҳор байрамларга бой фасл. Куни кеча нишонлаганимиз 8-март, яшариш ва янгиланиш байрами ҳисобланган Наврўз олам шулар жумласи-дандир.
Яна баҳор келди,
Яна оламда
Ажиб бир гўзаллик, ажиб бир баёт,
Мен сени қутлайман шу улуғ дамда,
Улуғ елкадошим, музаффар ҳаёт!
Умр – оқар дарё дейишади. Кўз очиб юмгунча бугунги кунимиз тарихга айланиб улгуради.
– Келинг, энди дунё хабарларини тинглаймиз.
(Радио орқали янгиликлар тингланади).
Мана ҳозиргина биз янгиликлар билан радио орқали танишдик. Қани айтингларчи, радио, телевидение орқали эшиттирилган янги-
ликлар ва хабарлар қайси услубда?
– Оммабоп.
– Яна қандай услублар ҳақида маълумотга эгасиз?
– Сўзлашув, илмий, бадиий, расмий-идоравий.
– Тўғри, услубларда қандай имкониятлардан фойдаланиш мум-кин.
– Услубларда синонимия имкониятидан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |