Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet21/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Ўтилган мавзуни сўраш.
(Ўтилган мавзу савол-жавоблар орқали сўраб ўтилади. Ўқитувчи томонидан хулосаланиб, уйга берилган топшириқнинг қай тарзда бажарилганлиги текшириб чиқилади).
Янги мавзу баёни. “Ақлий ҳужум”.
– Ҳар бир нотиқ ўз нутқини шароитга қараб мослайди. Яъни радио, телевидение орқали таралаётган сухандонлар нутқини ҳар куни эшитасиз, газета-журналларда эълон қилинаётган хабарларни ўқийсиз. Бадиий асарларни мутоалаа қилиб, тилимизнинг адабий-эстетик қувватидан баҳраманд бўласиз. Физика, математика синга-ри фанларни ҳам ўзбек тилида ўқийсиз. Шу билан биргаликда кўча-кўйда, оилада, маҳаллада турли ёшдаги кишилар билан мулоқотга киришасиз.
Агар юқорида баён қилинган нутқий жараёнларга эътибор билан қарасангиз, уларнинг ҳаммаси гарчи ўзбек тилининг бевосита во-қеаланиши бўлса ҳам, лекин таълим жиҳатлари билан бир-бирлари-дан фарқланишининг гувоҳи бўласиз.
Демак: Адабий тилнинг ижтимоий ҳаётнинг маълум соҳаси дои-расида қўлланиладиган кўриниши “Нутқ услублари” дейилади.
Бугун сизлар билан айнан шу нутқ услублари тўғрисида суҳбат-лашамиз. Дафтарингизни очиб, бугунги санани ёзинг.
Бугунги мавзу: Нутқнинг услубий шакллари.
– Ўзбек тилида нечта услуб бор?
– Ўзбек тилида 5 та услуб бор.
– Сиз услубларни мактабда ҳам ўтгансиз. Биз ҳозир эслаб ола-миз холос. Коллежга келганингизда, уйда оила аъзоларингиз билан, кўчада дўстларингиз билан мулоқотда бўласиз. Қани, шу нутқимиз қандай услуб дейилади?
– Сўзлашув услуби (Жавоб берган талаба тахтага ёзади).
– Болалигимизда онажонимиз, буважонимиздан эртак айтиб бе-ришларини идтимос қилганмиз. Ҳозир эса ўз севган романларимиз-ни ўқиймиз. Мана шу эртакларимиз, роман-ҳикояларимиз қайси услубда ёзилган?
– Бадиий услубда.
Мактабни битириб, коллежга ўқишга киришдан олдин дирек-тор номига ариза ёзгансиз, ҳозирда эса дарсга келмай ёки кечга қолганингизда гуруҳ раҳбарига тушунтириш хати ёзасиз. Шу ҳуж-жатлар қайси услубда ёзилган?
– Расмий услубда.
– Ўқув йили давомида жуда кўп реферат, иншо, лаборатория ишлари ёздингиз. Оддий дарсларингиз ҳам қайси услубда ёзилган?
– Илмий услубда.
– Ҳар ҳафта эшигимизни тақиллатиб рўзномаларни олиб кири-шади, ўқийсиз. Радио, телевизордан хабарларни эшитасиз. Бу қан-дай услуб?
– Публицистик услуб.
– Публицистик дегани лотинчада “омма” дегани. Демак, омма-вий услуб.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling