Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet17/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Матн яратиш. Талабалар “Оилада, ишда, жамоат жойларида нутқ одобини қандай сақлаш керак?” номли мавзуга оид матн туза-дилар. Ҳар бир талаба белгиланган вақтдан сўнг ўз матнларини ўқиб берадилар. Энг мазмунли ва тез матн яратган талаба рағбат- лантирилади.
Сайланма диктант. Ўқитувчи матнни ўқийди, талабалар эса нутқ одобига оид сўзларни ёзадилар.
Азиз биродарлар, маслаҳатларингиз учун ғоят миннатдормен. Юртнинг ободонлиги учун зарур бўлган кори-хайрни албатта, амалга оширишимиз керак. Лекин ҳозирча андак орқага суришга мажбур бўлдик, не қилайлик, баъзан яхши орзуларимизнинг йўлида тўғанлар учрайди.
– Жаноблари, бизни қистаган эдилар-ку ... – шоирга мурожаат этди соддадил бир мироб.
– Тўғри, бу ишга ҳавасим баланд эди, – жавоб берди Навоий кулишга тиришиб, лекин кутилмаганда бошимизга бир ташвиш тушди. Бундан қутулмасак, кейин ....
– Эзгуликнинг кечи йўқ, деган гап бор, – деди йирик гавдали улуғсифат бир кекса мироб.
– Алишер жанобларининг азизбошлари омон бўлса, элимизга дарё-дарё муҳабатлар оқур.
– Чин сўз! Чин сўз! – деди кўп кишилар.
(Ойбек. “Навоий”)
Дарсни якунлаш. – Демак, нутқ одоби мулоқот жараёнида ниҳоятда зарур бўлиб, у инсонда анъанавий урф-одатларни ўзлаш-тириш, ота-она, таълим муассасалари, атроф муҳит, бадиий ва ил-мий адабиётларни ўқиш давомида ўзлаштириб борилади.
Ҳар қалай бугунга келиб нутқ маданиятига бўлган талаб тубдан ўзгарди. Чунки Мустақил Ўзбекистон ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўлини танлаб олди. Бу йўлда адашмай бориш учун мил-лий истиқлол ғоясини ишлаб чиқди. Ана шу миллий истиқлол ғоя-сини халқимиз қалби ва онгига сингдиришда нутқий таъсирчанлик ҳам алоҳида мавқега эга.
Мулоқот жараёни эса ғоятда мураккаб бўлиб, суҳбатдошга вази-ятдан келиб чиқиб муносабатда бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Вазифа: Ўзбекларнинг саломлашиш одатини ёзиб келиш.
Талабалар билимини баҳолаш.
Ушбу дарсни янги педагогик технология асосидаги ноанъанавий дарслардан “Кичик гуруҳлар билан ишлаш”, “Мусобақа-ўйин”, “Баҳс-мунозара” шаклидаги дарслар усулида ҳам ташкиллаш мум-кин. Бу ўқитувчининг маҳоратига ва шу билан бирга талабаларнинг иштирокига ҳам боғлиқ.




Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling