Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Ақлий ҳужум учун саволлар


Download 433.5 Kb.
bet13/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Ақлий ҳужум учун саволлар:

  1. Нутқнинг асосий хусусиятлари қайсилар?

  2. Нутқ тоза бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак?

  3. “Суратга олинган акула қуруқликдаги сут эмизувчиларга ўхшаб,

тухум қўймайди, балки тирик бола туғади”. Ушбу гапда нутқнинг қайси хусусияти бузилган?

  1. Нутқнинг тўғрилиги дейилганда нимани тушунасиз?

Талабалар саволларга тушунганлари бўйича жавоб берадилар. Ўқитувчи уларнинг жавобларини мисоллар орқали тўлдиради.
Дарсни мустаҳкамлаш. Иш турлари қўлланилади.
Тест саволлари берилади.


1. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида нутқнинг тўғрилиги бузилган?
*А. Пистанинг ҳам қаттиғидан очиқ оғзи соз булур
Б. Шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги тафовут табора қисқараётир
С. Эркакларнинг пайпоқлари нархи 30 фоизга арзонлашди
Д. Ёшулли, санинг қизинг бунда гапирилмаган
Е. Вообше жим тур!


2. Бугун Тошкентда нол даража иссиқ бўлади. Ушбу келтирилган мисолда нутқнинг асосий хусусиятларидан қай бири бузилган?
А. Нутқнинг тўғрилиги
Б. Нутқнинг тозалиги
*С. Нутқнинг мантиқийлиги
Д. Нутқнинг таъсирчанлиги
Е. Нутқнинг аниқлиги


3. Вулгар сўзларнинг учраши нутқимиз тозалигига қандай таъсир(чанлиги) қилади?
А. Ижобий
В. Таъсир қилмайди
С. Таъсир қилади
*Д. Салбий
Е. Учрамайди


4. Яхлит бир тизим асосида шаклланган фикрлар ривожи изчил бўлган, ҳар бир сўз, ибора аниқ, мақсадга мувофиқ равишда юзага келадиган нутқ қандай нутқ ҳисобланади?
А. Аниқ нутқ
*В. Изчил нутқ
С. Таъсирчан нутқ
Д. Тоза нутқ
Е. Мантиқий нутқ
Ўз ўрнингни топ”. Бу ўйин давомида тарқатмаларга нутқнинг асосий хусусиятлари бузилишига оид бўлган сўзлар, жумлалар ёзилган бўлиб, улар тескари ҳолатда қўйилади. Улар аралаштириб юборилади. Синф доскасига 5 та хат жилди ёпиштирилади. Хат жилдлари устига нутқнинг асосий хусусиятлари бир-бир ёзиб қўйи-лади.
Синф талабалари 2 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳлар бир кишидан иштирокчи тахта олдига келади ва улар стол устидаги тар-қатмалардан бирма-бир оладилар ва улар қайси нутқ хусусиятига тегишли бўлса, улар тарқатмани “ўз ўрнига”, яъни тегишли хат жилднинг ичига соладилар. Ким тез ва тўғри бажарса, ўша гуруҳ ғолиб саналади. Буни ўқитувчи текшириб боради.



Онасиз бола ўйнамас.


Электр линиялари ўтказиш.
– Энди куй ва рақслар тинглаб, дам олинг.
– Даврон уни қўярда қўймай чойга ўтказди.
– Ўзим тирик мозор бўлиб келиб турибман.

Истеъдод” бекати


Бу иш турида талабалар аввалдан тайёргарлик кўрганлари учун нутқ хусусиятларидан айримларининг бузилишига, меъёрдан чиқи-шига оид саҳна кўринишлари тайёрлаган бўлишади. Дарсда буни намойиш этадилар.


Масалан, талабалар нутқнинг тозалигига оид Абдулла Қаҳҳор-нинг “Нутқ” ҳикоясидан парча намойиш этадилар. Бунда ҳикоя қаҳ-рамонининг табиийлик ва самимиятдан ҳоли бўлган ҳамда шу йўл билан ғоятда кучли бадиий тимсолни юзага келтирган нутқи берил-ганлигини кўрсатиб берадилар.
Ўқитувчи талабалар маҳоратини баҳолайди.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling