Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Нутқ аниқлиги талабларини тушунтириб беринг


Download 433.5 Kb.
bet15/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

4. Нутқ аниқлиги талабларини тушунтириб беринг.

Талабаларнинг саволларга берган жавобларини эшитиб, зарур ўринлари тўлдирилади ва хулосаланади. Шундан сўнг уйга берил-ган топшириқ кўриб чиқилади ва қандай бажарилганлигини айрим талабаларга ўқитиб кўриш орқали текшириб кўрилади.




Янги мавзу маъруза режаси асосида олиб борилади.
Р Е Ж А:



  1. Нутқ маданияти ва нутқ одоби тушунчалари.

  2. Нутқнинг шаклланишидаги шарт-шароитлар ва нутқ одоби.

  3. Нутқий муомала – инсон фаолиятининг таркибий қисми.

  4. Нутқий мулоқот одатидаги анъанавийлик.

  5. Мулоқотнинг тил (лингвистик) ва тилдан ташқаридаги (пара-лингвистик) омиллари.

  6. Расмий ва норасмий муомала жараёнининг тил жиҳатлари.

Ўзбек миллатининг кўп минг йиллик тарихида кейинги ўн йил-ликда эришган ютуқларимиз алоҳида ўрин тутади. Мустақиллик неча асрлар давомида яратилган бой маънавий-маърифий мероси-мизни нафақат ўрганиш, балки уни давр талаблари асосида қайта-дан идрок этиш ва миллий манфаатимизга хизмат қилдириш вази-фасини олдимизга қўйди. Нутқ маданияти муаммоси инсоният цивилизациясининг барча босқичларида ўртага қўйиб келинганлиги ҳам сир эмас.


У маълумот сифатида қадимги Рим ва Афинада шаклланган бўлса ҳам, шунга қадар Миср ва Ассурияда, Ҳиндистон ва Хитойда мавжуд бўлганлиги нотиқлик санъати тажрибасидан маълум. Гап шундаки, у пайтларда давлат арбобларининг обрў-эътибори ва юқори лавозимларга кўтарилиши уларнинг нотиқлик маҳоратига ҳам боғлиқ бўлган. Юнон нотиғи Демосфен (эрамиздан олдинги 384–322) ва Рим нотиғи Цицерон (эрамизгача 106–43)ларнинг ҳаёти бунга мисол бўла олади.
Ўрта Осиё маданияти тарихида нутқ маданияти билан шуғул-ланиш ўзига хос мавқега эга бўлган. Улуғ турколог олимлар Маҳ-муд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарлари бу масаланинг жуда қадимдан ўртага қўйиб келинганлигидан далолат беради. У пайтлар “нутқ одоби” деб юритилган содда ва ўринли гапириш, қисқа ва мазмундор сўз-лаш, эзмалик ва лақмаликни қоралаш, кексалар ва устозлар олдида гапирганда одоб сақлаш, тўғри, рост ва дадил гапириш, ёлғончилик ва тилёғламаликни қоралаш сингари бир қатор қоида ва кўрсат-малар бугун биз “нутқ маданияти” деб атаб келаётган тушунчанинг айнан ўзидир.
Азиз талабалар, даврамизга буюк мутафаккир бобокалон-ларимизни таклиф қилсакда, улар бизга нутқ одоби ҳақида ўз фикр-ларини билдирсалар.
(Синф хонасига махсус кийимларда буюк сиймолар Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Коши-фий кабилар ташриф буюрадилар).
Маҳмуд Қошғарий:

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling