Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова
Download 433.5 Kb.
|
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳози
ТИЛ ВА НУТҚ
I машғулот. ТИЛНИНГ ИЖТИМОИЙ МОҲИЯТИ Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад. Талабаларга тил-нинг ижтимоий ҳодиса эканлиги, тил ва тафаккур бирлиги ҳақида билим ва кўникмалар бериш; б) тарбиявий мақсад. Талабаларда она тилига бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотиш; в) ривожлантирувчи мақсад. Келажакда талабалардан саводхон шахсни тарбиялаш. Дарснинг жиҳози: дарслик, қўшимча адабиётлар, маъруза мат-ни, тарқатма материаллар, кўргазмали восита. Дарснинг бориши: Ташкилий қисм. Саломлашиш, Давлат мадҳиясини айтиш, навбатчи ахбороти. Ўқитувчи: Ҳурматли талабалар. Бугунги дарсимиз биринчи дарс бўлганлиги учун бу дарсимизни Ватанимиз ҳақидаги суҳбат билан бошлаймиз. Азиз талабалар, биз Ўзбекистон дея аталмиш жаннатмакон юрт-да яшаймиз. Жаннатмакон ўлкамизнинг ҳар бир куни байрам, ҳар бир куни шодиёна. Келинг, фурсатдан фойдаланиб, мустақил Ўзбе-кистонимиз ҳақида суҳбат қурайлик. – Ўзбекистон қачон мустақилликни қўлга киритган? – Ўзбекистон 1991 йил 31 августда ўз мустақиллигини эълон қилган, 1 сентябр кунини байрам қилиб нишонлаймиз. – Давлатимиз рамзлари ҳақида нималар биласиз? – Давлат рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Конституция-сида белгиланган бўлиб, байроқ, герб ва мадҳия ҳисобланади. – Қандай миллий байрамларимизни биласиз? – Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит, Янги йил, Наврўз, Мустақиллик байрамлари юртимизда кенг миқёсда нишонланади. – Талабалар, куни кеча республикамизда қайси байрамни нишонладик? – Мустақиллик байрамини нишонладик. – Демак, Ўзбекистон мустақилликка эришган экан, у биз санаб ўтган рамзлардан ташқари яна нималарига эга? – Ўз Давлат тилига, Миллий валютасига. – Тўғри. Қани, айтинглар-чи, Ўзбек тилига қачон Давлат тили мақоми берилган? Ўзбек тилига Давлат тили мақоми 1989 йил 21 октябрда бе- рилган. – Азиз талабалар, биз бугунги дарсимизда ана шу тилнинг иж-тимоий моҳияти ҳақида суҳбатлашамиз. Download 433.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling