Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet4/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Дарсни мустаҳкамлаш. “Кичик гуруҳлар билан ишлаш”.
– Бугунги дарсимизни ноанъанавий усулда ўтказмоқчиман.
Шунинг учун биз кичик гуруҳларга бўлиниб ўтирибмиз. Бугун ҳар бир гуруҳнинг жавобини қолган гуруҳлар баҳолайди. Бунинг учун “Гуруҳни баҳолаш мезонлари”ни тузиб келганман. Ҳар бир гуруҳ ўзига ном танлайди. (Ҳар бир гуруҳга жадвал ва рангли жетонлар тарқатилади).
Иш турлари қўлланилади.
ТЕСТЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ


1. Ўзбек тилига Давлат тили мақоми қачон берилган?
А) 1991 йил 1 сентябрь
В) 1992 йил 2 март
С) 1992 йил 8 декабрь
*Д) 1989 йил 21 октябрь
Е) 1990 йил 3 май


2. Тилнинг асосий бирликлари қайсилар?
А) товуш
В) сўз
С) қўшимча
Д) гаплар
*Е) барча жавоблар тўғри


3. “Давлат тили ҳақида”ги Қонун неча моддадан иборат?
А) 20 моддадан
В) 15 моддадан
*С) 24 моддадан
Д) 26 моддадан
Е) 32 моддадан


4. Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган?
А) 1940 йил 8 май
*В) 1993 йил 2 сентябрь
С) 1995 йил 21 август
Д) 1995 йил 6 май
Е) 1995 йил 21 декабрь
ТЕЗКОРЛИК” МУСОБАҚАСИ

Мусобақа шарти: ҳар бир гуруҳ аъзолари тил тўғрисидаги мақол ва ҳикматли сўзларни бирин-кетин айтишлари, такрорга йўл қўймасликлари керак. Қайси гуруҳ мақол ва ҳикматли сўзларидан кўп билиб, тезкорлик билан жавоб бериб турса, ўша гуруҳ ғолиб


саналади.
1-гуруҳ: – “Она тилим – жон-у дилим”.
2-гуруҳ: – “Она тилим – қалбим қуёши”.
3-гуруҳ: – “Тил – миллат кўзгуси”.
4-гуруҳ: – “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз”.
Дарсни якунлаш.
– Талабалар, бугун биз сизлар билан тилнинг ижтимоий моҳияти ҳақида суҳбатлашдик.
Демак, тил инсоният томонидан, яратилган, унга хизмат қила-диган ва ҳар қайси миллатнинг ижтимоий-маданий тараққиётига мос тарзда ривожланиб борадиган ижтимоий ҳодисадир.
Уйга вазифа. Алишер Навоийнинг тил, сўз ҳақидаги ҳикматла-рини дафтарингизга кўчириб, уларнинг мазмунини ўз сўзларингиз билан изоҳлайсиз ва ҳикматлардан ёд оласиз.
Гуруҳлар баҳоланиб, ғолиб гуруҳ аниқланади.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling