Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Баҳолаш. Иштирок этган талабалар рағбатлантирилади ва баҳо-ланади. ****** II машғулот. НУТҚИЙ САВОДХОНЛИК ВА НУТҚ


Download 433.5 Kb.
bet5/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Баҳолаш. Иштирок этган талабалар рағбатлантирилади ва баҳо-ланади.
******
II машғулот. НУТҚИЙ САВОДХОНЛИК ВА НУТҚ
МАДАНИЯТИ АСОСЛАРИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга нутқ ма-данияти тушунчаси, нутқий саводхонлик ҳақида маълумот бериш;
б) тарбиявий мақсад: талабаларда нутқий одоб, нутқий саводхон- ликни шакллантириш;
в) ривожлантирувчи мақсад: талабаларда нотиқлик маданиятини шакллантириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, қўшимча адабиётлар, маъруза мат-ни, грамматик ўйин, тарқатма материалар.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм:
Саломлашиш. Давлат мадҳиясини айтиш. Навбатчи ахбороти. Синф озодилигини ва талабаларнинг дарсга тайёргарлигини кўздан кечириш.
Ўтилган мавзу: Тилнинг ижтимоий моҳияти.
Мавзу юзасидан қуйидагича саволли карточкалар тарқатилади:


1. Тил ижтимоий ҳодиса сифатида жамият тараққиётида қандай ўрин тутади?


2. Тил ва маданият тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик нимадан иборат?
3. “Тил робитаи воситаи оламиёндур” (А. Ўтар) жумласини изоҳланг.


4. Билим эгаллашда тил қандай вазифани бажаради?


5. Фикрлаш ва сўзлаш ўртасидаги боғлиқлик ва фарқни тушунтиринг.
Талабалардан саволларга жавоб олингач, зарур ўринлари тўлди-рилади ва хулосаланади. Шундан сўнг уйга берилган вазифа кўриб чиқилади ва қандай бажарилганлиги айрим талабаларга ўқитиб кў-риш орқали текшириб борилади.

Янги мавзу эълон қилиниб, синф ёзув тахтасига ёзилади. Мавзу маъруза усулида режа асосида олиб борилади.




Р Е Ж А:

  1. Нутқ маданияти тушунчаси.

  2. Нутқий маданиятни шакллантирувчи омиллар.

  3. Нутқий саводхонлик ўлчовлари.

  4. Ўзбек нутқидаги камчиликлар ва уларни тузатиш йўллари.

Нутқ маданияти – тилнинг туганмас бойлигини эгаллашдир. Нутқ маданиятини эгаллаш орқали киши етуклик сари бир қадам ташлаган бўлади. Инсоният умуммаданиятининг катта таркибий қисмини нутқ маданияти ташкил этади1.


Нутқ маданияти – тор маънода – тил меъёрларини эгалламоқ, яъни тафаккур, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини яхши билмоқ, шунингдек, тилнинг тасвирий воситаларидан ҳар хил шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олиш, ифодали ўқиш маданиятини эгаллаш демакдир.
Нутқ маданияти атамаси адабиётларда асосан икки хил маънода
ишлатилади: Биринчидан, нутқ маданияти дейилганда, нутқнинг фазилатлари (сифатлари) йиғиндиси, бу фазилатларнинг тизими тушунилади; иккинчидан нутқ маданияти атамаси намунавий нутқ сирларини эгаллаш ҳақидаги таълимотни англатади1.
Нутқ маданияти тушунчаси бу, аввало, тўғри ва шу билан бирга яхши сўзлаш, яъни маданий-нутқий процесс демакдир. Аммо маданий гапириш учун нутқда хизмат қилувчи маданий воситалар, яъни аниқроғи маданий тил воситалари лозим бўлади. Шунга кўра айтиш мумкинки, маданий нутқ икки омил асосидагина юзасига чиқа олади: а) маданий тил (адабий тил) воситаларининг мавжуд- лиги; б) ушбу маданий тил воситаларидан гапирганда ёки ёзганда мақсадга мувофиқ равишда фойдалана олиш.
Келтирилган икки омил асосида нутқ маданияти ҳодисаси ҳам, бизнингча, икки хил талқин қилиниши ва номланиши лозим бўла-ди.
1. Тил маданияти.
2. Нутқ маданияти ёки сўзлашув маданияти.
Тилшуносликда нутқ маданияти тушунчасини тил маданияти ва сўзлаш маданияти тушунчасига ажратиш изчилликка эга эмас. Умуман, бу икки тушунча, асосан, бирга ёки қориштирилган ҳолда, нутқ маданияти ёки тил маданияти атамаси билан юритилмоқда.
Нутқ маданияти тилда маълум меъёрда келтирилган тил бирлик- ларининг нутқда, қўлланиш шарт-шароитларини, қонуниятларини назарий жиҳатдан асослайди ҳамда бу меъёрга амал қилишни маъ-лум маънода назорат ҳам қилиб боради. Нутқдаги нутқ ва камчи-ликлар ташкил қилиниб, камчиликларни тугатишнинг энг маъқул йўллари кўрсатиб турилади.
Тилнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси халқ ҳисобланса ҳам, унинг тараққиётида олимларимизнинг, шоир ва ёзувчиларимиз-нинг, давлат ва жамоат арбобларининг, педагоглар ва матбуот хо-димларининг ҳамма журналистларнинг хизматларини қайд қилиш лозим. Айниқса, мустақиллик даврида тилшунос олимларимиз, шо-ир-ёзувчиларимиз ва журналистларимизнинг хизматлари катта бўлди. Уларнинг самарали меҳнатлари туфайли тилшуносликнинг кўпгина йўналишлари бўйича қатъий меъёрлар белгиланди, она тилимиз ривожига оид янги қоидалар ва қарорлар инобатга олиниб ўтган ҳолда тил бирликларининг ёзув ва муомала жараёнидаги намунавий вариантлари тавсия этилди, тил тизимидаги кўпгина мунозарали масалалар ўзларининг назарий асосига қўйилди.
Тилдаги бирликлар ва ҳодисаларнинг реаллашуви, мустаҳкамла- нуви ҳамда меъёрлашувида ёзувнинг хизмати катта бўлиб келаёт-ганлиги шубҳасиз. Нафақат тилнинг меъёрлашуви, балки дунё халқлари тараққиётида ҳам ёзувнинг ўрнини четлаб ўтиб бўлмай-ди. Зеро, ҳар бир халқ, миллат цивилизацияси у яратган ёки фой-даланган ёзувга ҳам боғлиқ.
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ҳамда халқимизнинг дунё фани ва маданиятида, бинобарин, тил ва нутқ маданиятида тутган ўрни, эгаллаган мавқеи ҳақида сўз юритганда бу халқнинг неча минг йиллар давомида фойдаланиб келган оромий, юнон, ҳарошта, суғд, хоразм, кушон, эфталит, паҳлавий, сурия, ҳинд, урхун (ру-ник), уйғур, араб, лотин, рус (кириллца) ёзувларини ва яна лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтаётганлигимизни эслаш кифоя. Шундай экан, ўзбек адабий тилининг шаклланиши, шубҳасиз, ўзбек халқи асрлар давомида фойдаланиб келган ёзув маданиятининг такомили ҳамдир.
Шундай қилиб, ўзбек адабий тилининг қанчалик меъёрга келти-рилганлиги ва унга қай даражада амал қилиниши умуммиллий ўз-бек маданиятининг тараққиёт даражасини белгиловчи омиллардан саналар экан, бу муаммо билан шуғуланиш зиёлилар, хусусан тил-шуносларнинг бундан кейин шуғулланиши ва ҳал қилиши лозим бўлган долзарб вазифаси бўлиб қолаверади.
Ақлий ҳужум учун саволлар:

  1. “Нутқ маданияти” деганда нимани тушунасиз?

  2. Нутқий маданиятни шакллантирувчи омиллар қайсилар?

  3. Нутқ маданиятида меъёрнинг ўрни қандай?

Талабалар бу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи бу жавоблардан уларнинг мавзуни қай даражада тушун-ганликларини текшириб кўради.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling