Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Download 433.5 Kb.
bet3/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Янги мавзу баёни. Режа асосида маъруза усулида олиб борила-ди
Р Е Ж А:

  1. Тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлиги.

  2. Тил ва тафаккур бирлиги.

  3. Тил ва нутқ.

  4. Фикр ва нутқнинг ўзаро боғлиқлиги.

  5. Тил ва жамият.

  6. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни.

Табиийки, инсон табиат ва жамият маҳсули сифатида уларнинг қуршовида яшайди. Айни пайтда, уларнинг олий маҳсули ҳам сана-либ, ана шу қуршовни нарса ва предмет шаклида, воқеа ва ҳодиса тарзида миясида акс эттиради, идрок қилади, фикрлайди. Бу жи-ҳатдан тилнинг аҳамиятини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам тил тафаккур қуроли деб бежиз айтилмайди.


Академик В. В. Виноградовнинг муҳим бир фикрини эсламаслик асло мумкин эмас. У тилнинг учта энг муҳим вазифаси мавжудли- гини таъкидлаган эди: алоқа, хабар, таъсир этиш1.
Тил инсонлар ўртасида алоқа воситаси бўлиши табиат ва жами-ятдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисида хабар беришидан ташқари суҳбатдош ёки тингловчига маълум таъсир ўтказиш, ҳиссиётини қўзғатиш кучига ҳам эга.
Тилнинг ҳеч бир имконияти нутқсиз, нутқий жараёнсиз амалга ошмаслиги, юзага келмаслигига амин бўламиз. “Тил ва тафаккур-нинг бирлиги нутқда ўз ифодасини топади. Нутқ оғзаки ва ёзма ҳолда мавжуд бўлиб, унда фикримиз моддий шаклга, яъни ҳиссий идрок этадиган шаклга киради ва шу тариқа у энди бир шахсга

эмас, балки жамиятга тегишли бўлиб қолади”2.


Маълум бўладики, тил нутқнинг ўта муҳим унсури сифатида алоқа, хабар, таъсир этиш, шу билан бирга имкониятлари ниҳоятда кенгайиб бориши натижасида кишилик жамияти тўплаган тажриба ва билимларни келажак авлодларга етказишдек улуғвор ижтимоий
вазифани бажаради.
Тил ва нутқ тизимида меъёр ҳам ўз ўрнига эга. Бинобарин, тил материал сифатида нутқ жараёнида хизмат қила бошлаган лаҳза-ларданоқ уни меъёрлаштириш жамоа, жамият эҳтиёжига айланган, меъёрий муаммолар кун тартибига қўйилган.
Жамият тараққиёти билан баб-баравар аҳоли сони, бинобарин уларнинг тилга бўлган эҳтиёжи ҳам ўсиб бораверади. Бу эҳтиёж-ларни қондириш зарурияти эса ўз навбатида тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатида табиатни, моҳиятини, вазифасини ўрганишни та-қозо қилади, нутқ жараёнидаги истеъмолда бўлиш хусусиятларини кузатиш заруриятини келтириб чиқаради.
Агар мана шу айтилганларни бошқачароқ тарзда изоҳлаш мум-кин бўлса, тил ва нутқ меъёрини ўрганиш, таҳлил қилиш кузатув-чиларнинг асосий муддаосига айланиб қолади.
1989 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг дав-лат тили ҳақида”ги Қонунини катта қувонч билан кутиб олдик ва уни амалда татбиқ этишга иштиёқ билан киришдик. Аммо унинг ҳамма моддаларини бирданига ва тезликда бажаришнинг имкони бўлмади. Тўғрисини айтганда, орадан вақт ўтса ҳам бу нуқсонлар-дан тўлалигича қутила олган эмасмиз. Ўзбек тилидан фойдаланиш-даги қийинчиликларнинг кўплари бартараф этилганлигини, тил амалиётига оид масалаларнинг босқичма-босқич ҳал бўлиб борила-ётганини ҳам кузатамиз. Бунинг объектив ва субъектив омиллари ҳам бор, албатта. Ҳарқалай ўтган вақт мобайнидаги тилдан фой-даланиш жараёни бир нарсани исботлади – тил меъёрий муаммола-рининг талқин этилиши ва ижобий ҳал қилишни вақт деган ҳа-камга ҳам боғлиқлиги маълум бўлди.
“Давлат тили ҳақида”ги Қонун ўзбек тилининг амалда бўлиши учун янги истиқболларни очиб берди. Она тилимиз қўлланиш кўла-мининг, таълим-тарбия жараёнидаги мавқеининг кенгайиб бориши ана шу истиқбол йўлидаги имкониятлардир.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling