Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Талабалар билимини баҳолаш


Download 433.5 Kb.
bet29/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Талабалар билимини баҳолаш. Фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади.
Юқорида берилган “Нутқ маданияти” фанини ўқитиш услубла-рини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқитувчиларига
тавсия этиш мумкин.
Ушбу дарсларни ташкил этиш давомида ўқитувчи ўта талабчан, талабаларнинг руҳий ҳолатини сезувчи ва уларнинг диққатини ўзи-
га қарата оладиган шахс бўлмоғи керак.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг талабаларидан бири талабаларни фикрлашга, мулоҳаза юритишга, ижодга ўргатиш экан, биз мутахассислар янги педагогик технологиялар, инновацион ме-тодлар орқали дарсларимизни ташкиллаб, бугунги кун талабалари асосида дарс ўтишга тайёр бўлмоғимиз шарт. Зеро, юртбошимиз айтганларидек: “Келажакда Ўзбекистон юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балки билимдон, маънавий жиҳат-дан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиши лозим”.
******
Х машғулот. ЎЗБЕК ТИЛИ ТАЪЛИМИДАГИ ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАР

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни рўёбга чиқаришнинг 2-босқичи таълим мазмунига янги педагогик технологияларни кенг қамровда олиб кириш вазифасини қўймокда. Бу эса барча педагог-лар зиммасига масъулиятли вазифаларни юклайди. Республикамиз олимлари илмий, асосланган ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий-педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиётида қўллашга интилмокдалар. Педагогикага бағишланган адабиётларда «Педагогик технология», «Янги педагогик технология», «Илғор педагогик технология» каби тушунчалар кенг қўлланилмокда ва турлича изоҳланмокда.


Булар орасида ЮНЕСКО томонидан берилган куйидаги таъриф эътиборга лойиқдир: «Педагогик технология бу бутун ўқитиш ва билимларни самарадорлаштириш вазифасини қўювчи техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир.
Технология сўзи юнонча бўлиб, техне – маҳорат, санъат; логос – таълимот маъноларини билдиради. Бу сўз саноатда ёки қишлоқ хўжалигида тайёр маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнида қўлланадиган усул ва методлар йиғиндисини билдиради. Таълим жараёнига нисбатан эса бу тушунча ўқиш ва ўқитишнинг ўзаро узвийлигини, алоқадорлик босқичларини ажратиш, таълим-тарбия жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш, уларни кетма-кетлиги ва босқичма-босқичлигини таъминлаш, режалаштирилган барча ишлар ва амал-ларни талаб даражасида бажаришни англатади. Бошқача айтганда, таълим технологияси тушунчаси таълим бериш санъати, таълим бе-риш маҳорати маъноларини ифодалайди. Янги педагогик техноло-гия дейилганда, таълим бериш санъатини ишга солиб, уни самарали ташкил этиш, уни жаҳон андозалари даражасига кўтариш тушуни- лади.
Педагогик технология атамаси таълим жараёнига янгича, ўзига хос белги ва хусусиятларга эга бўлган тизимли ёндашувга асосла-нади. Бу таълим жараёнига инновацион ёндашув демакдир. Янги таълимни ташкил этишда жаҳон педагогикаси амалиётида қўллани-ладиган илғор метод ва усуллар, техника воситалари, ўқитишнинг шаклларини тарбия жараёнига ҳар бир ўқувчи шахси, руҳий ўзига хослиги, интелектуалл имкониятлари, миллий ва ижтимоий хусу-сиятларини инобатга олган ҳолда олиб кириш демакдир.
Янги педагогик технология ўқувчига таълим жараёнининг субъ-екти, яъни фаол иштирокчиси, ўқитувчига эса шу жараённинг таш-килотчиси, бошқарувчиси сифатида қарашни тақозо этади.
Янги педагогик технология бўйича ўқитишда қуйидагилар таъ-лимнинг асосий параметрлари ҳисобланади:
1. Бутун ўқув вазияти бошқарув объекти саналади.
2. Таълимни бошқариш мақсадли бўлиб, ўқувчининг моҳиятли, маънавий ва руҳий кучларини ривожлантиришни кўзда тутади.
3. Таълим жараёни демократик, рағбатлантирувчи услубда бажа-рилади.
4. Таълим жараёнининг зарурий шарти ўқувчининг шахсий та-шаббусини қўллаб-қувватлаш, ўқитувчи шахсининг очиқлиги, уларнинг ҳамкорлиги ўзаро ишончли муносабатларни юзага келти-ришдир.
Педагогик технология ўзига хос тамойилларга эга бўлиб, булар қуйидагилардир:
1. Муайян дарс, мавзу, қисм, ўқув предметидан кутилган асосий мақсадни шакллантириб олиш.
2. Умумий мақсаддан келиб чиқиб, дарсни ёки ўқув предметини модулларга ажратиб, ҳар бир модулдан кутилган мақсадни ва модуллар ичида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар тизимини
аниқлаб олиш.
3. Модул ичида ечиладиган масалаларнинг ҳар бири бўйича тест саволларини тузиб чиқиш.
4. Максадларга етиш усуллари танланиб, уларни ишлатадиган аниқ жойларни белгилаб олиш.
5. Дарс кисмлари орасидаги зарурий боғлиқликларга ва фан-лараро алокаларга алоҳида эътибор қаратиш.
Янги педагогик технологияларга бағишланган адабиётлар ва мақолаларда бир қатор ўқитиш усуллари ҳақида сўз юритилмоқца. Бу усуллар инновацион методлар сифатида тақдим этилмоқда. Шулардан она тили дарсларида кўлланиши мумкин бўлган айрим методлар хусусида сўз юритамиз.
1. Модулли таълим технологияси. Бу ўқувчиларда дарслик, ил-мий оммабоп ва қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникмалари, ижодий ва мустақил фикрлашни ривожлантириш максадида ўтказилади. Модулли таълим технологиясининг ўзига хос жиҳати ўрганилаетган мавзу бўйича талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлашига имкон берадиган модулли дастур тузишдир.
2. Ҳамкорлиқда ўкитиш технологияси. Унинг асосий ғояси ўқув топшириқларини биргаликда бажариш эмас, балки талабаларни ҳамкорликда ўқишга ўргатиш, улар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёр-дам ва фикр алмашинувини вужудга келтириш.
3. Муаммоли таълим технологияси. Муаммоли вазият яратиш, саволлар қўйиш, масалалар ва топшириқларни таклиф қилиш, му-аммоли вазиятни ечишга қаратилган муҳокамани уюштириш ва хулосаларнинг тўғрилигини тасдиқлашдир.
4. Интерфаол метод технологияси. Талабаларнинг ижодкорлиги-га таяниш, дарсда эркин баҳс-мунозара шароитини туғдириш. Бу-нинг учун синф кичик гуруҳларга бўлинади ва дарс давомида шу гуруҳлар билан ишланади.
5. Дидактик ўйинлар технологияси. Дарс жараёнида турли ди-дактик ўйинларни қўллаш ва улар орқали дарсда жонланиш, фаол ҳаракат ва қизикиш уйғотиш.
6. Синов дарслари. Талабаларнинг маълум билим ва кўникма-ларини синаш мақсадида ўтказиладиган дарслар бўлиб, улар тест топшириқлари ёки назорат варақлари орқали ўтказади.
Хулоса қилиб айтганда, янги педагогик технологияларни таълим жараёнига олиб кириш давр талабидир. Бу иш эса ўқитувчига боғ-лиқ. Ўқитувчи ижодкор бўлиши, янги педагогик технологиялар-нинг хилма-хил шаклларини, усулларини яратиб, уларни таълим жараёнида кўллаб бориши лозим.
Ўйинлар воситасида талабаларга янги билимлар бериш, кўникма ҳосил қилиш, кичик гуруҳ аъзоларининг ижодий қобилиятла-рини рағбатлантириш мумкин. Ўйинларни дарснинг кириш ёки якунловчи қисмида ўтказиш мумкин. Ўйинларни мақсадига кўра 7 турга ажратиш мумкин:
1. Гуруҳ бўлиб ишлаш учун соғлом муҳит ташкил этишга қара-тилган ўйинлар:
– гуруҳ аъзоларининг ўзаро танишишларига ёрдам беради;
– гуруҳ бўлиб ишлаш иштиёқини туғдиради;
– гуруҳ аъзоларининг ўзини эркин ҳис этишларини таъминлай-ди, чарчоқни тарқатади.
2. Умумий кизиқишларни аниқлашга йўналтирилган ўйинлар:
– гуруҳ аъзоларининг ички муносабатларини тезда тиклашга ёр-дам беради (умумий қизиқишлар, орзуларни аниқлаш орқали);
– гуруҳга янги қўшилган аъзоларнинг (талабаларнинг) янги
шароитга мослашишларига ёрдам беради.
3. Гуруҳнинг бирлигини қўллаб-қувватловчи ўйинлар:
– ўзаро муносабат меъёрларини ўрнатишга ёрдам беради;
– гуруҳнинг бирлигини, жипслигини мустаҳкамлашга йўналти-рилган бўлади.
4. Ўзаро боғловчи ўйинлар:
– бир мавзудан иккинчи мавзуга енгиллик билан, табиий ўтишни таъминлайди;
– турли тушунчаларни ўзаро боғлаш учун хизмат қилади;
– янги мавзуни ўрганишни якунлаш босқичини фаоллаштиради.
5. Рағбатлантирувчи ўйинлар:
– гуруҳ бўлиб ишлашга рағбатлантиради;
– мураккаб мавзуларни муҳокама қилишга ёрдам беради;
– дарс давомида "нафасни ростлаб", ишни давом эттиришга ёр-дам беради.
6. Ижодкорликни рағбатлантирувчи ўйинлар:
– дунёга бошқача кўз билан қараш, таълимда инновацион метод-ларни қўллашга ёрдам беради;
– ўйин қатнашчилари ўзларининг янги қирраларини кашф этадилар, янгиликни қабул қилиш кўникмасини ҳосил қиладилар.
7. Якунловчи ўйинлар:
– катта мавзуларни ўрганишни якунлаш, эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
– таълимнинг инновацион методларини баҳолаш ва унга муно-сабат билдиришга ўргатади.
Таълим жараёнида қўлланган ҳар бир ўйин якунида ўқитувчи-нинг шарҳига вақт ажратилади. Бунда у ёки бу ўйин гуруҳ аъзолари томонидан қандай қабул қилингани, гуруҳда қандай ғоялар туғдир-ганини шарҳлашга эътибор берилади.



Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling