Исроилжон пўлатов, Ҳикматхон аҳмедова


Ўйинни ўтказиш учун тавсиялар


Download 433.5 Kb.
bet32/37
Sana28.12.2022
Hajmi433.5 Kb.
#1009279
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

Ўйинни ўтказиш учун тавсиялар:

  1. Синф талабалари давра қуриб ўтирадилар. Ўқитувчи лента шаклида қирқилган қоғозларга ёзилган мавзуларни тарқатади.

  2. Талабалар танлаган мавзулари асосида боғли матн тузадилар (ёзма).

3. Тақдимотга (оғзаки) 2 минут вақт берилади.
4. Ўқитувчи ўйин натижаларини шарҳлаб якунлайди.
Талабаларга тавсия этилиши мумкин бўлган мавзулар намунаси:
1. Дўст бўлиш бу...
2. Рақобат – бу...
3. Менинг мактаб ҳаётига доир илк хотираларим.
4. Менинг биринчи ўқитувчим.
5. Мен севган болалар шоири (ёзувчиси).
6. Менинг севимли китобим.
7. Шеърият мен учун...
8. Китоб мен учун...
9. Компьютер – бу...
10. Спорт менинг ҳаётимда.
11. Ўзбек халқ миллий байрамлари.
12. Ўзбек халқ болалар ўйинлари.
13. Ўзбек халқ болалар оғзаки ижоди.
14. Катталарга муносабатим.
15. Менинг келажакдаги орзуларим.
16. Мен севган касб.
17. Менинг севимли машғулотим.
18. Бўш вақтимни қандай ўтказаман?


Ташқи қиёфани ўзгартириш ва ўртоғидаги ўзгаришларни топиш

Мазкур ўйин рағбатлантирувчи ўйинлардан бўлиб, уни ўтказиш-дан мақсад:


– қабул қилиш ва кузатувчанлик кўникмаларини мустаҳкамлаш;
– ўзгариш жараёнларини тушуниш;
– ўз-ўзини ўрганишни рағбатлантириш.
Ўйинни ўтказиш учун 15 минут вақт ажратилади.
Ўқитувчининг тавсияси билан талабалар 2 нафардан ихтиёрий жуфтликларга бўлинадилар. Жуфтликларда кийим-бош, оёқ кийим, бант, галстук каби аксессуарлар бир хил рангда бўлиши керак. Жуфтликлар бир-бирларига орқа ўгириб ўтирадилар. 2 минут ичида ўз ташқи қиёфаларини (3 та белгидан оширмаган тарзда) ўзгарти-радилар. Вақт тугагач, бир-бирларига қараб, ўртоқларининг ташқи қиёфасидаги ўзгаришларни топадилар. Бунинг учун 1 минутдан вақт берилади.
Мазкур ўйин талабаларнинг кўриш хотирасини мустаҳкамлайди, кузатувчан бўлишга ўргатади. Ўз навбатида бу каби сифатлар таълим жараёнида қўл келади.

Download 433.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling