Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/18
Sana14.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1356516
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)

9.3-расм.
ГН русумидаги қувурли печь схемаси:
1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3-девор; 4-конвекция қувурлари змеевиги; 
5-тутун чиқадиган қувур; 6-зинапоя майдончаси; 7-футеровка; 8-каркас.
ВС русумли печь тор камерали 4 та секциядан ташкил топган, змеевик 
вертикал қувурлардан иборат, ѐнилғининг ѐниши натижасида ҳосил бўлган 
тутунли газлар унинг юқориги қисмидан узатилади (9.4-расм). Ҳар бир 
секциянинг иш унумдорлиги 10-17 МВт. Тўрта камеранинг деворларга радиант 
змеевикнинг вертикал қувурлари жойлаштирилган. Газ-мазут горелкалари 
радиант камераси пастки қисмининг орқа томонига жойлаштирилган. Радиация 
камерасининг устига тўртбурчак кесимга ва горизонтал текис қувурларга эга 
бўлган конвекция камераси ўрнатилган. ВС русумли печлар нефть хом ашѐсини 
қайта ишлашнинг АТ ва ЛК-6-У қурилмаларида ва иккиламчи қайта ишлаш 
технологияларида ишлатилади. 


9.4-расм.
ВС русумидаги қувурли печь схемаси:
1-конвекция камераси; 2-радиант қувурлари змеевиги;
3-портлаш ойнаги; 4,7-қараб туриш учун дарчалар;
5-футеровка; 6-каркас; 8-горелка; 9-зинапоя майдончаси; 10-тутун чиқадиган қувур.
ЦС русумли печларнинг радиация камерасида змеевикнинг қувурлари 
цилиндрсимон девор бўйлаб жойлашган бўлади ва печда комбинация қилинган 
ѐнилғи эркин вертикал ҳолатда аланга қилиб ѐнади. Бундай печлар икки хил 
вариантда (конвекция камерасиз ва конвекция камерали) тайѐрланади.9.5-
расмда конвекция камерали печнинг схемаси кўрсатилган. Газ горелкаларини 
қараб туриш қулай бўлишлиги учун цилиндрсимон радиация камераси 
устунсимон фундаментга ўрнатилган. Радиант змеевик вертикал қувурлардан 
пайвандланган калачалар ѐрдамида йиғилган. Печь марказининг тубига газ-
мазут горелкаси ўрнатилган. Маҳсулотнинг кириши


9.5-расм.
ЦС русумидаги қувурли печь схемаси:
1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3- каркас; 
4-футеровка; 5-конвекция қувурлари змеевиги; 
Оқимлар: I-маҳсулотнинг кириши; II- маҳсулотнинг чиқиши.
ва чиқиши печнинг юқориги қисмида амалга оширилади. 
ЦД4 русумли печнинг ўқ буйлаб кесими 9.6-расмда келтирилган. Ушбу 
печьрадиация –конвекция принциплари бўйича ишлайди. Радиация


 
9.6-расм.
ЦД4 русумидаги печь схемаси:
1-конвекция камераси; 2- чиқариш ойнаги; 3-кўриб туриш ойнаги; 4-радиант 
қувурлари змеевиги; 5- футеровка; 6-каркас; 7-иккиламчи ҳаво киритиладиган 
камера; 8-бўлакловчи-тарқатувчининг футеровкаси; 9-ҳаво йўли; 10-бўлакловчи-
тарқатувчи; 11-горелка; 12-ҳаво пуфлагич. Оқимлар: I-маҳсулотнинг кириши;
II- маҳсулотнинг чиқиши; III -тутунли газлар. 
камерасининг ўқи бўйлаб қиррали эгилган пирамида кўринишидаги 
бўлакловчи-тарқатувчи 
ўрнатилган. 
Горелкалар 
печнинг 
тубига 
жойлаштирилган. Бўлакловчи-тарқатувчи радиация камерасини бир неча 
мустақил иссиқлик алмашиниш зоналарига (9.6-расмда 4 та зона) бўлади, 


натижада радиант змеевигининг узунлиги бўйлаб иссиқлик кучланишини 
бошқариш имконияти пайдо бўлади. Осиб қўйилган радиант змеевиги
цилиндрсимон камеранинг девори бўйлаб жойлашган қувурлардан иборат. 
Бўлакловчи каркасининг ички бўшлиғи бир неча ҳаво йўлларига ажратилган. 
Бўлакловчи деворининг ичида вертикал йўналиш бўйича иккиламчи ҳаво 
оқими учун тўғри бурчакли кесимга эга бўлган каналлар мавжуд. Ушбу ҳаво 
оқимлари ҳар бир қиррада жойлашган горелкаларда ѐнилғиларни ѐқишга ѐрдам 
беради. Ҳар бир ҳаво йўли бурилиш шиберлари билан таъминланган. 
Ёнилғилардан аланга ҳосил бўлиш жараѐни ушбу шиберлар ѐрдамида хизмат 
қилиш майдончаларида туриб бошқарилади. 
Саноатда ГС2, СС, КС, КД4 каби бошқа русумдаги қувурли печлар ҳам 
ишлатилади. 
Конвекция камераси бўлмаган қувурли печларда ѐки радиация-
конвекция русумидаги печларда, иситилаѐтган маҳсулотнинг дастлабки 
ҳарорати нисбатан юқори бўлган пайтларда, печлардан чиқаѐтган тутунли 
газларнинг ҳарорати ҳам анча юқори бўлади. Бундай ҳолатда иссиқликнинг 
кўплаб йўқолиши, печь фойдали иш коэффициентининг камайиши ва ѐнилғи 
сарфининг ортиши юз беради. Ушбу салбий ҳолатнинг олдини олиш учун 
печдан чиқиб кетаѐтган тутунли газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун икки хил йўл тутилади: 1) 
ѐнилғининг ѐниши учун печга бериладиган ҳаво дастлаб иссиқлик алмашгичда 
(ҳаво иситгичда) тутунли газлар ѐрдамида иситилади; 2) корхонанинг 
технологик эҳтиѐжлари учун сув буғи олиш мақсадида қозон-утилизаторлар 
ўрнатилади. 
 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling