Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)
9.4. ПЕЧЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ
Саноатда ҳар хил ўлчамларга эга бўлган турли русумдаги қувурли печлар ишлатилади. Печларни танлашда бир қатор омиллар ҳисобга олинади: ѐнилғининг тури (газсимон ѐки комбинация қилинган); радиация камерасидаги қувурларнинг горизонтал ѐки вертикал ҳолатда жойланишига технологик талаблар; радиация камерасидаги қувурларга иссиқликнинг етказиш усуллари; бошқарилувчи оқимларнинг сони; маҳсулотларнинг печда ѐки радиация камерасида бўлиш вақти ва ҳоказо. Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари қурилмаларида эски русумдаги чодирсимон ва алангасиз ѐниш печлари кенг тарқалган. Масалан, чодирсимон печлар иккита радиация ва битта конвекция камераларидан иборат бўлиб, уларнинг иш унумдорлиги бир йилда 1,5-3,0 млн. тоннага тенг. Бундай печлар АВТ қурилмаларининг таркибий қисмини ташкил этади. Қувурли печларнинг янги русумларини яратиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, стандартлаштириш, каталог тайѐрлаш ва нашр қилишда Россия нефть машинасозлиги илмий тадқиқот институтининг роли каттадир. Қувурли печларнинг каталогини тузишда қуйидаги шартли белгилар қабул қилинган: биринчи ҳарф печнинг конструктив жиҳатдан тайѐрланишини ифода қилади (Г – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган горизонтал радиант қувурли печлар; В – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган вертикал радиант қувурли печлар; Ц – ускунанинг юқориги қисмида конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар; К – халқасимон конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар; С – секциялар бўлган қувурли печлар); иккинчи ҳарф ѐнилғининг ѐниш усулини билдиради (С – эркин аланга; Н – ѐтиқ аланга; Д – аланганинг баландлиги бўйича даражаланган миқдорда ҳаво бериб туриладиган ѐтиқ аланга). Ҳарфлардан кейин кўйилган рақам радиант камераси ѐки секцияларнинг сонини билдиради. Мабодо ҳарфлардан кейин рақамлар бўлмаса, бундай ҳолатда қувурли печь бир камерали ѐки бир секцияли бўлади. Саноатда кенг қўлланиладиган айрим қувурли печлар билан танишиб чиқамиз. 9.2 – расмда ГС русумидаги печнинг схемаси берилган. Ушбу печнинг радиант ва конвекция камераларида қувурлар горизонтал ҳолатда жойлаштирилган, ѐнилғи эркин вертикал ѐқилади, ҳосил бўлган тутунли газлар печнинг юқориги қисмидан узатилади. Горелкалар печнинг бир томонидан бошқарилади, шу сабабдан иккита радиация камерасини ўрнатишга имконият мавжуд (бундай ҳолатда печнинг русуми ГС2 бўлади). ГС русумидаги печлар нефтни атмосфера ѐки вакуум остида ҳайдаш қурилмаларида ҳамда 9.2-расм. ГС русумидаги қувурли печь схемаси: 1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3-конвекция қувурлари змеевеги; 4-ҳаво қизитгич; 5-тутун чиқадиган қувур; 6-зинапоя майдончаси; 7-футеровка (ўтга чидамли материал); 8-каркас. иккиламчи жараѐнларда ишлатилади. Нефть маҳсулотларини иситиш учун иссиқлик юзаларининг иссиқлик кучланганлиги кичик бўлиши (29 кВт/м 2 ) талаб қилинган пайтларда (масалан, секинлаштирилган кокслаш қурилмаларида ва крекинг-жараѐнларда) ГС2 русумли печлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 9.3-расмда ГН русумли қувурли печнинг схемаси кўрсатилган. Ушбу печда ҳосил бўладиган тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан чиқиб кетади, радиант камерасининг марказий қисмида вертикал девор бор, горелкалар радиант камерасининг пастки қисмига 45 0 бурчак билан жойлаштирилган. Ёниб турган алангалар марказий деворга қараб йўналтирилади. Бундай печлар газ ѐнилғиси билан таъминланган ва ўртача иш унумдорлигига эга бўлган жараѐнларда ишлатиш учун мўлжалланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling