Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар
Ускуналарнинг тўла баландлигини топиш
Download 1,94 Mb. Pdf ko'rish
|
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патрубкаларнинг диаметрини аниқлаш.
- 8.5.3. ГИДРАВЛИК ҲИСОБЛАШ
Ускуналарнинг тўла баландлигини топиш. Иссиқлик алмашиниш ускунасининг баландлиги (ѐки узунлиги) қуйидаги тенглама билан топилади: Н = ℓ + 2 б + 2 h , (8.30) бу ерда ℓ – қувурларнинг узунлиги; б – тўрнинг қалинлиги, м; h – кирувчи ва чиқувчи камераларнинг баладлиги, м. Патрубкаларнинг диаметрини аниқлаш. Патрубкаларнинг ички диаметри берилган муҳитнинг сарфига ва ҳаракат тезлигига қараб аниқланади: D П = w V 4 , (8.31) бу ерда V – муҳитнинг ҳажмий сарфи, м 3 /с; w – муҳитнинг ҳаракат тезлиги, м/с. Ҳисоблаш учун қуйидаги тезлик қийматларидан фойдаланиш мумкин: суюқликлар 0,1÷2,5 м/с; газлар 2÷20 м/с; сув буғи 15÷60 м/с. 8.5.3. ГИДРАВЛИК ҲИСОБЛАШ Гидравлик ҳисоблашдан асосий мақсад иссиқлик алмашиниш ускуналаридаги ишқаланиш ҳамда маҳаллий қаршиликларни енгиш учун кетган босимни ва иш муҳитини ускунадан ўтказиш учун керак бўлган қувватни топишдан иборат. Қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичнинг қувурли қисми ҳамда кўндаланг тўсиқлари бўлмаган қувурлараро бўшлиғи учун гидравлик қаршилик (∆Р, Па) ни қуйидаги тенглама орқали аниқлаш мумкин: 2 2 2 2 w w d P P P Э MK U , (8.32) бу ерда U P - ишқаланиш қаршиликларини енгиш учун йўқотилган босим, Па; MK P - маҳаллий қаршиликларни енгиш учун йўқотилган босим; λ – ишқаланиш коэффициенти; ℓ – қувурларнинг битта йўли узунлиги, м; Z – йўлларнинг сони; d Э – эквивалент диаметр, м; ρ – суюқлик ѐки газнинг зичлиги, кг/м 3 ; w – оқимнинг тезлиги, м/с; - маҳаллий қаршилик коэффициенти. Ишқаланиш коэффициенти λ муҳитнинг ҳаракат режимига ва қувур деворларининг ғадир-будирлик даражасига боғлиқ. Ламинар режимда (Re<2300) ғадир-будирлик ишқаланиш коэффициентига амалий жиҳатдан таъсир қилмайди ва думалоқ кесимли қувурлар учун λ нинг қиймати қуйидаги тенглама билан топилади: λ = Re 64 . (8.33) Турбулент режимда (2300 ) гидравлик текис қувурлар (шиша, мис, қўрғошин) учун: λ = 25 , 0 Re 316 , 0 . (8.34) Гидравлик ғадир-будир қувурлар (пўлат, чўянли) учун турбулент режимда (Re>2300) λ ни ҳисоблаш учун қуйидаги тенгламадан фойдаланилади: 9 , 0 Re 81 , 6 7 , 3 2 1 g . (8.35) Re>10 5 бўлганда турбулент режим ўта ривожланган бўлиб, λ нинг қиймати Re га боғлиқ бўлмай қолади. Бундай ҳолат автомодел режим деб юритилади. Ушбу режимда λ нинг қиймати қуйидаги тенглама орқали аниқланади: , 7 , 3 2 1 g . (8.36) бу ерда =R/d Э – қувурнинг нисбий ғадир-будирлиги; d Э – қувурнинг эквивалент диаметри; R – қувур ғадир-будирлигининг ўртача баландлиги. Маҳаллий қаршиликлар коэффициентининг қийматлари тажриба йўли билан аниқланади ва тегишли қўлланмаларда берилган бўлади. Қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари учун ҳисоблашлар пайтида маҳаллий қаршиликлар коэффициентининг қийматларини қуйидагича олиш мумкин: 10> Download 1,94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling