Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana14.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1356516
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)

Қ у в у р л и б ў ш л и қ 
Кирувчи ѐки чиқувчи камера 
1,5 
Йўллар ѐки секциялар оралиғида 180
0
га бурилиш 
2,5 
Қувурларга кириш ѐки улардан чиқиш 
1,0 
Қ у в у р л а р а р о б ў ш л и қ 
Қувурлараро бўшлиққа кириш ѐки ундан чиқиш 
1,5 
Қувурлараро бўшлиқдаги тўсиқ орқали 180
0
га бурилиш 
1,5 
Қувурлараро бўшлиқда 90
0
га бурилиш 
1,0 
Иссиқлик алмашгич учун 
P

нинг қиймати аниқлангандан сўнг, 
суюқликни ускуна орқали ҳайдаш учун керак бўлган насоснинг истеъмол 
қуввати (N, кВт) топилади: 

1000
P
G
N


, (8.37) 
бу ерда G – суюқликнинг сарфи, кг/с; ρ – суюқликнинг зичлиги, кг/м
3
; ∆Р – 
насос томонидан ҳосил қилинадиган босим фарқи, Па; η-насоснингфойдали иш 
коэффициенти. 
Иссиқлик алмашиниш ускуналарини лойиҳалашда иссиқлик, конструктив 
ва гидравлик ҳисоблашлардан сўнг механик ҳисоблашлар амалга оширилади. 


Ускуналарни механик ҳисоблаш йўллари тегишли адабиѐтларда берилган, шу 
сабабли бу усул устида тўхталмаймиз. Ушбу ҳисоблашлар одатда бир неча 
вариант бўйича олиб борилади. Бу вариантларнинг қайси бири мақсадга 
мувофиқ эканлигини аниқлаш учун техник-иқтисодий ҳисоблашлар қилинади.
 
ҚУВУРЛИ ПЕЧЛАР 
 
9.1. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР 
Қувурли печь нефть ва нефть маҳсулотларини иситишга мўлжал-ланган 
ускуна бўлиб, печнинг камерасида ёнилғини ёқишдан ҳосил бўлган юқори 
ҳароратли ёниш маҳсулотларининг иссиқлиғидан фойдаланишга асосланган. 
Қувурли печда иситилиши лозим бўлган хом ашё змеевикнинг қувурлари 
ичидан ҳаракат қилади, ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ маҳсулотлар эса 
қувурларнинг ташқари юзаларини сийпаб ўтади.
Замонавий қувурли печлар одатда иккита камерали бўлади: 1) радиант 
камераси, бу ерда ёнилғи ёнади ва иссиқлик қиздирилган ёниш 
маҳсулотларидан ва деворлар юзасидан қувурларга асосан нурланиш орқали 
берилади; 2) конвекция камераси, бу ерда ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ 
маҳсулотларнинг қувурлар билан тўқнашуви пайтида иссиқликнинг қувурларга 
асосан конвекция йўли билан берилиши юз беради. 
Қувурли печлар нефть ва газни қайта ишлаш, нефть кимёси, кокс кимёси 
ва саноатнинг бошқа тармоқларида кенг тарқалган бўлиб, турли технологик 
жараёнлар (нефть ва мазутни ҳайдаш, пиролиз, каталитик крекинг, риформинг, 
гидротозалаш, мойларни тозалаш ва ҳоказо)да ишлатилади ва кўплаб 
қурилмаларнинг муҳим қисми ҳисобланади. 
Қувурли печларнинг тузилиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: 
иссиқлик ўтказишнинг усуллари; ѐниш камераларининг сони ва шакли


радиация зонасидаги секциялар (ѐки камералар) нинг сони; аланга ва қувурлар 
ўқларининг ўзаро жойланиши; қувурларнинг нурланиш русуми; иситилаѐтган 
маҳсулот оқимларининг сони; конвекция камерасининг радиант камерасига 
нисбатан жойланиши; радиант ва конвекция қувурларининг узунлиги ва ҳоказо. 
Қувурли печларнинг асосий катталиклари қаторига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: печнинг иш унумдорлиги; фойдали иссиқлик сарфи; иситиш 
юзасининг иссиқлик бўйича кучланганлик даражаси; печнинг фойдали иш 
коэффициенти. 
Саноатда радиант қувурларининг иситиш юзалари 15-2000 м
2
атрофида 
бўлган қувурли печлар ишлатилади. Турли тузилишга эга бўлган қувурли 
печларнинг иссиқлик бўйича иш унумдорлиги 0,12 дан 240 МВт гача ўзгаради, 
иситилаётган муҳит бўйича иш унумдорлиги эса 8-10
5
кг/соат га тенг бўлади. 
Иситилаётган муҳитнинг печга кириш ва ундан чиқишдаги ҳарорати технологик 
жараёнларга боғлиқ бўлиб, 70 дан 900
0
С гача, босимнинг қиймати эса 0,1 дан 
30 МПа гача ўзгариши мумкин. Қувурли печларнинг фойдали иш коэффициенти 
0,65-0,85 атрофида бўлади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling