Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Download 290.92 Kb.
bet13/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

Қалинлиги, мм

Эни, мм

Узунлиги, п.м.

Кесма, п.м.

2

50;150

10;25;30

3

50;150

10;25

4

1,05

50;100

10

5

50;100

10

8

50

5

Петрофомнинг ишлатиш жойлари: биноларнинг деворлари, пол, пойдевор ва том иссиқлик изоляцияси, паркет ва ламинат таглиги ва ш.к. У 18-35 кг/м3 ўртача зичликда ва қуйидаги параметрларда ишлаб чиқарилади:
Петрофом физик усулда кўпайтирилган боғланмаган полиэтилен бўлиб, енгил, эластик ва эгилувчанлик хусусиятларига эга. Бундан ташқари у сув ва буғ ўтказмайди, кимёвий муҳитларга чидамли, чиримайди, экологик ва гигиена жихатларидан хавфсиз, товушдан изоляцияловчи хоссалари мавжуд.
Петрофомнинг техник хусусиятлари:

Кўрсаткич номи

Миқдори

Ўртача зичлиги, кг/м3

18-35

Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, ВТ/м 0С

0,042

Сув шимувчанлиги, (24 соат),% ҳажм бўйича

< 0,8

Буғ ўтказувчанлиги, мг/мс Па

0,003

Зарбий шовқинни пасайиши индекси, дБ, камида

20

Ёнувчанлик гурухи

Г2, В2, Д3

Ишлатиш ҳарорати, 0С

-60 ÷ +800

Петрофом ва бошқа маркалардаги кўпик полиэтиленлар қуйидаги технология бўйича тайёрланади: Экструдерга полиэтилен, тальк концентранти, бўёқ, антипирен дозаторлар орқали солинади. Компонентлар қиздириб эритилади, аралаштирилади, аралашмага изобутан ва глицерин моностеарати қиздириб эритилган ҳолда қўшилади, гомоген масса совутиш зонасига ўтади, тўрлар пакети орқали фильтрланади ва рукава кўринишида сиқиб чиқарилади. Босимнинг кескин пасайиши ҳисобига изобутан ажралади ва массани кўпиртиради. Материал совутилади, дискли пичоқ ёрдамида кесилади, статик электр зарядини олиш учун ионизатордан ўтказилади.
Массанинг таркиби қуйидагичи:

Концентранти Тальк

1%

Моностеарати Глицирин

1-1,5%

Изобутан

6-7%

Полиэтилен

89-90,5%

Полифом – кимёвий тикилган кўпикполиэтилен, уч ўлчамли структурага эга бўлгани учун механик ва иссиқлик таъсирларига бардошли ҳисобланади. Мустаҳкам кўпикполиэтилен пластмасса тасмалари, алюминий фольгаси, қоғоз, текстиль ва ш.к.лар билан термоламинация усулида кучайтириш мумкин. Унинг ўртача зичлиги 50-200 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти (+100С) 0,39-0,06 атрофида, ишлатиш ҳарорати -600С дан +900С гача. Қурилишда Полифом Петрофом ишлатиладиган жойларга ҳамда трубопроводлар учун ёстиқчалар, трубоизоляция, тоннеллар изоляцияси ва ш.к. қўлланилади.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling