Исследование в XXI веке август, 2022 г 1


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet85/190
Sana02.06.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1837962
TuriИсследование
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   190
Bog'liq
嵁徕╛酄М颻ㄡ岖イ牠ē XXI ⅴ 鐮徕靇1

ЛИТЕРАТУРА
 
1. Статут Международного Суда ООН от 26 июня 1945 г. // Действующее 
международное право. Т. 1. М., 1996. 
2. Международное частное право / Под ред. М.Х.Рустамбаев. Т., 2012.
3. Международное частное право / Под ред. И. Рустамбеков. Т., 2019. 
4. См.: Harris D. J. Cases and materials on international law. London, 2014. 
5.Организация Объединенных Наций / Судопроизводство по спорным 
делам.Вашингтон-2022.https://www.un.org/ru 
6. См.: Броунли Я. Международное право / Под ред. Г. И. Тункина: В 2 х кн. Кн. 2. 
М., 2020. 
7.См.:Лысенко Д. Л. К вопросу о дипломатической защите транснациональных 
корпораций // Журнал российского права. 2022. № 9. 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
164 
КАРИНДОШЛАР УРТАСИДАГИ НИКОХДАН КЕЛИБ ЧИКУВЧИ ГЕНЕТИК КАСАЛЛИКЛАР. 
 
Райимова Зулфияхон Махаматжоновна 
Педиатрия кафедраси ассистенти 
Пўлатова Мадинабону Рўзиматовна 
Фжсти Халқаро Факультет педиатрия йуналиши 
720 гурух талабаси 
Ibragimov Obidjon Baxtiyor o‘g‘li 
Farg'ona Jamoat Salomatligi 
Tibbiyot Instituti Davolash ishi 3-bosqich 
33-guruh talabasi 
Аннотация: Афсуски, юртимизда қариндошлар никоҳига ҳамон барҳам 
берилганича йўқ. Ота-оналар ўз манфаатлари йўлида ёшларни бахтсиз, 
невараларини ногирон бўлиб туғилишига сабабчи бўлиб қолишлари ҳақида 
билишса-да, айнан шундай никоҳларни қўллаб-қувватлаши ачинарли.
Калит сўзлар: тиббиёт, Олимлар, генетик касалликлар, Ногирон бола 
Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда қариндошлар никоҳи туфайли турли 
хил ирсий касалликлар билан болалар дунёга келиши исботланган.— Энг кўп 
тарқалган ирсий касалликлар — генетик ахборот (ирсий ахборотнинг бузилиши) 
натижасида келиб чиқадиган касалликлар, асосан, хромосомалар ёки генлардаги 
мутациялар туфайли пайдо бўлиб, наслдан-наслга ўтади, Олимларнинг қайд этишича, 
яқин қариндошлар никоҳи туфайли туғма ақлий заифлик, қуёнлаб, бўри танглай, 
хромосом касалликлар, даун хасталиги, темир моддасининг ошиб кетиши, ақлий ва 
жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби саксонга яқин касалликлар келиб чиқиши 
мумкин экан. Генетиклар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда ирсий касалликлар 
ва туғма нуқсонлар қон бир бўлганлиги учун кескин даражада ошиб кетишини 
таъкидлашади. Генетикада бу энбрек никоҳлар дейилади. Бегоналар оила қурганда 
эса кучли ген кучсизини енгади, бошқа томоннинг ўша хасталигига қарши тура олади. 
Қариндошлар никоҳидан туғилган болаларнинг аксарияти даун касаллиги билан 
туғилади. Бундай бемор болалар семиришга мойил, итоатгўй, ақлан заиф бўладилар 
ва жуда қисқа умр кечирадилар. Бундай никоҳда кўпинча қиз болалар «мушук 
чинқириғи» касаллиги билан туғилиб, улар чала туғилиш белгилари билан биргаликда 
бош кичиклиги, бўйин қисқалиги, қулоқлари паст жойлашиши ҳамда бармоқлари 
тўрттадан бўлиши кузатилади. Ҳиқилдоқ мушаги нуқсонли бўлгани учун товуши 
мушукникига ўхшайди. Клайнфелтер дарди ўғил болаларда учраб, чақалоқлигида 
билинмайди. Фсмирлик даврига келиб ўз белгиларини кўрсата бошлайди. Бундай 
болалар семириб кетиб жисмоний ва ақлий ривожланиши суст бўлади ва келгусида 
фарзанд кўрмасликлари ҳам мумкин. Гемофилия, яъни қон тўхтамаслик касаллиги 


Международный научный журнал № 1 (100), часть 1 
«Новости образования: исследование в XXI веке» август, 2022 г
165 
билан туғилган боланинг тана аъзосига оддий нина кирса ҳам қон тўхташи қийин 
бўлади. 
Брутон касаллигида иммуноглобулин фракцияларининг синтез қилиниши 
бузилади, касаллик, асосан, ўғил болаларда учрайди. Бунда болалар деярли соғлом 
туғилади, лекин 3-4 ойлигидаёқ юқумли касалликларга берилувчанлиги аниқланади. 
Шунингдек, пакана бўйлилик, витилогиянинг айрим турлари, қандли диабет, 
гепатериоз, мукополисахаридоз, фенилкетанурия ва лейкодистрофия каби 
касалликлар ҳам қариндошлик никоҳида туғилган болаларда учрайди. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling