www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023
166
Давлатлар валюта сиёсати орқали иқтисодиётидаги турли нобарқарорликларнинг
олдини олади. Валюта сиёсати бу давлат томонидан мамлакат ички ва халқаро
валюта муносабатларида давлат мақсадларига мувофиқ олиб
бориладиган валюта
муносабатлари ва пул муомаласи соҳасидаги ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий чора-
тадбирлар мажмуидир.
Валюта сиёсати валюта тизимлари асосида шаклланади. Валюта тизимлари
маҳаллий, минтақавий ва халқаро валюта тизимларидан ташкил топади. Ушбу
валюта тизимлари бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Ҳар бир мустақил давлатлар ўзларининг ички валюта сиёсатини
белгилаб
олади ва унга масъул муассасалар аниқланади. Ушбу валюта сиёсатини маҳаллий
валюта сиёсати деб атасак бўлади. Маҳаллий валюта сиёсати давлатлар вужудга
келиши ва унда пуллларнинг пайдо бўлиши билан бошланган десак хато қилмаган
бўламиз. Маҳаллий валюта сиёсатини бу давлатларда
пул муомаласини тартибга
солишда, ҳамда давлатларнинг ўз иқтисодиётлари устидан назоратни ўрнатишда
муҳим аҳамият касб эталди. Шу мақсаддан келиб чиқиб, узоқ ва яқин тарихда янги
давлатлар пайдо бўлиши ўша давлатларда янгидан мустақил валюта
сиёсатларининг пайдо бўлишларига олиб келган.
Пуллар ўзининг эволюцияси давомида кўплаб жараёнларни бошидан ўтказди.
Ўн олтинчи асрнинг охири ва ўн еттинчи
асрнинг бошларида товар-пул
муносабатларининг ривожланиши, халқаро ва маҳаллий
валюта бозорларининг
вужудга келиши натижасида пул муомаласини давлат томонидан тартибга
солишнинг зарурияти вужудга келди ва бунинг натижасида ҳар бир мамлакат ўз пул
тизимини ишлаб чиқа бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: