Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
5. Хулоса.
Ушбу тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларга эришиш мумкин: Инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига такомиллашган таъриф ишлаб чиқилди. Ушбу таърифда олдинги таърифлардан фарқли ўлароқ, инвестициявий кўчмас мулк узоқ муддали моддий актив эканлиги, молиявий ижара асосида олинган мулклар бўйича активнинг фойдаланиш ҳуқуқи учинчи томонларга бир ёки бир нечта шартномалар бўйича операцион ижрага берилиши, қийматининг ошиши ва ижара тўловлари кўринишида даромад олиниши ҳамда одатдаги фаолиятида фойдаланилмайдиган ва сотиш учун мўлжалланмаганлиги қайд этилди. Ушбу таъриф инвестициявий кўчмас мулкнинг барча жиҳатларини қамраб олиниши эътироф этилди; Тадқиқот жараёнида халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб инвестициявий кўчмас мулкнинг таркибий қисмларини акс эттирувчи чизма таклиф этилди. Унда унинг асосий таркибий қисмлари ер, бино, ер ва бино биргаликда бир қанча кўринишларда намаён бўлиши акс эттирилди, қайсики ушбу таснифлаш молиявий ҳисоботда инвестициявий кўчмас мулк тўғрисида ахборотларни очиқлашда муҳим роль ўйнаши қайд этилди; Ишда асосий воситалар (кўчмас мулк (ер, бино), завод ва машина ва асбоб- ускуналар) ва инвестициявий кўчмас мулкларнинг фарқли жиҳатлари ва бир хил бўлган жиҳатлари жадвал кўринишида акс эттирилиб берилди. Бу эса бухгалтерларга инвестициявий мулкларни асосий воситалардан фарқли тан олиш, идентификация қилиш, таркибини белгилаш ва ҳисоботларда очиқлашларда қўл келади; Инвестициявий кўчмас мулкдан олинадиган даромад турлари тавсифланди, активларни фойдаланиш ҳуқуқи бир ёки бир нечта шартномалар бўйича учинчи www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 205 шахсларга ижарага берилса инвестициявий кўчмас мулкни ҳамда қайта баҳоланиш натижасида олинган даромадларни бухгалтерия счётларида акс эттириш услубий тартиби амалий мисолларда кўрсатиб берилди. Шунингдек, инвестициявий кўчмас мулкни бухгалтерия балансида акс эттириш таклиф этилди. Ушбу тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши миллий ҳисоб тизимимизни халқаро амалиётга яқинлаштиришга, амалиёт ходимларини услубий тавсиялар билан таъминлашга, ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлигини оширишга хизмат қилади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling